Дунёда

COVID-19га қарши инновациялар: Москва Европада биринчи ўринни эгаллади

© Sputnik / Vladimir Astapkovich / Фотобанкка ўтишПрохожие в масках на Красной площади в Москве
Прохожие в масках на Красной площади в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.12.2021
Москва COVID-19га қарши курашда ёрдам берувчи инновациялар рейтингида Европа шаҳарлари орасида биринчи ўринни эгаллади.
ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Москва коронавирусга қарши курашишда ёрдам берувчи инновациялар рейтингида Европа шаҳарлари орасида биринчи ўринни эгаллади. У Лондон ва Барселонани ортда қолдирди.
Экспресс-тестирование на COVID-19 в аэропорту Внуково - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.11.2021
Россия
Омикрон: ПЦР-тестининг амал қилиш муддати 48 соат - Роспотребнадзор
Дунё мегаполислари орасида Россия пойтахти - Сан-Франциско ва Нью-Йоркдан кейин учинчи ўринда. Кучли бешликни Бостон ва Лондон якунлайди. StartupBlink халқаро тадқиқот агентлиги рейтингни тузди.
Коронавирус тарқалишига қарши курашда қўлланиладиган 160га яқин илғор ечимлар Москвага юқори кўрсаткичларга эришишга ёрдам берди.
Улар орасида сунъий интеллект асосида компьютер кўриш алгоритмлари. Бу усул аллақачон рентгенологларга 3 миллиондан ортиқ тадқиқотларни таҳлил қилишга ёрдам берди.
Яна бир инновацион ечим – беморлар, шифокорлар, тиббиёт ташкилотлари, суғурта компаниялари, фармацевтика саноати ва веб-сайтларни боғлайдиган платформа. Пандемия даврида фуқароларнинг ҳаётини мослаштиришга ёрдам берадиган технологиялар ҳисса қўшди. Булар ақлли туризм, электрон тижорат ва логистика, шунингдек, масофадан ишлаш ва онлайн таълим соҳасидаги лойиҳалар.
Мигранты в пункте вакцинации от COVID-19 российским препаратом Спутник Лайт на территории ТЦ Садовод в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.11.2021
Дунёда
The Lancet “Спутник Лайт”нинг юқори самарадорлиги ҳақида мақола чоп қилди
StartupBlinkагентлиги экспертлари Москвада кўрилган чора-тадбирларни эпидемиологик кўрсаткичлар ва иқтисодиётга таъсири нуқтаи назаридан баҳолади.

Москва тажрибаси

Коронавирусга қарши курашда Москва ҳаддан ортиқ чоралардан воз кечди. Профилактикага эътибор қаратилди: бепул экспресс-тест ва эмлаш пунктлари сони кўпайтирилди, ўқитиш учун онлайн дастурлар ва платформалар патентланди, телетиббиёт имкониятлари ривожлантирилди.
Пандемия даврида Москва соғлиқни сақлаш тизими етарлича ресурслар захирасини тўплади, бу ҳатто COVID-19 билан касалланишнинг энг юқори чўққиси даврида ҳам режали ва шошилинч ёрдамни тўхтатмаслик имконини беради.
Президент РФ Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.11.2021
Россия
Путин янги штаммнинг дунё иқтисодиётига эҳтимолий таъсирини баҳолади
Пойтахт субсидия ва имтиёзлар бериш орқали бизнесни қўллаб-қувватламоқда. Бу йилда 25 мингга яқин кичик ва ўрта бизнес субъектлари қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларидан фойдаланди.

Рейтинг қандай тузилади

Рейтинг коронавирусга қарши курашиш бўйича инновацион ечимлар глобал харитаси асосида тузилди ва дунёнинг 100 га яқин етакчи шаҳарлари ва 40 та давлатини баҳолади. Глобал харита 2020 йил март ойида тузилди ва йил давомида унга мингдан ортиқ ечимлар қўшилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала