Лукашенко: Қрим де-факто ва де-юре Россияники бўлди

© Пресс-служба президента Белоруссии / Медиабанкка ўтишПрезидент Беларуси Александр Лукашенко
Президент Беларуси Александр Лукашенко  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.12.2021
Oбуна бўлиш
Беларусь президенти Александр Лукашенко Қримни Россияники деб тан олди.
ТОШКЕНТ, 1 дек – Sputnik. Қрим 2014 йилдаги референдумдан сўнг де-факто ва де-юреРоссияники бўлди. Бу ҳақда Беларусь президенти Александр Лукашенко РИА Новостига берган интервьюсида маълум қилди.
“Қрим де-факто Россияники эканини ҳаммамиз билардик. Референдумдан кейин де-юре ҳам Россияники бўлди”, — деди Лукашенко.
Беларусь раҳбари Қрим ва Севастополга ташриф буюришни режалаштираётганини маълум қилди. Ва ташриф бу минтақаларни Россия қисми эканини тан олишини англатади.
“Агар президент у ерга (Қримга – таҳр.) бориб бўлган бўлса... Россия президенти билан. Менга қаранг, яна қанақа тан олиш мумкин. Россияда дейишадику, бу ўз ўзидан кўриниб турган нарса”, - деди Лукашенко.
2014 йилнинг март ойида Украинада амалга оширилган давлат тўнтаришидан сўнг ўтказилган референдум якунларига кўра Қрим Россия регионига айланди. Россия билан бирлашиш учун Қримдаги сайловчиларнинг 96,77 %и ва Севастопол аҳолисининг 95,6 %и овоз берган. Украина яриморолни ўзиники, фақат вақтинча оккупация қилинган деб ҳисоблайди. Москва яриморол аҳолиси халқаро ҳуқуқ ва БМТ низомига тўла мос равишда Россияга демократик йўл билан қайтишга қарор қилганликларини бир неча бор таъкидлаган. Россия президенти Владимир Путин бир неча марта Қрим масаласи бутунлай ёпилган.
Янгиликлар лентаси
0