Ҳодисалар

Молиявий пирамидаси билан ўзбекистонликларни чув туширган Украина фуқароси қўлга олинди

© Pexels / KarolinaДоллары
Доллары - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.12.2021
Корхона Ўзбекистон фуқароларини корхонадан тилла ва кумуш буюмларни сотиб олиш йўли билан йиллик 260 фоизгача даромадни қўлга киритиш билан қизиқтирган.
ТОШКЕНТ, 1 дек – Sputnik. Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари молиявий пирамида ташкил этганликда гумонланаётган Украина фуқароси ва яна 4 кишини қўлга олди. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти хабар қилмоқда.
Хабарда ёзилишича, 2020 йил 15 январь куни 29 ёшли Украина фуқароси М.М. бир гуруҳ шахслар билан тил бириктириб, Тошкентда "Golden Cash store" хорижий корхонасини таъсис этган.
Корхона Ўзбекистон фуқароларини корхонадан тилла ва кумуш буюмларни сотиб олиш йўли билан йиллик 260 фоизгача даромадни қўлга киритиш билан қизиқтирган.
Таъкидланишича, улар мижозлар олдидаги мажбуриятларини янги мижозлар ҳисобидан гўёки даромад сифатида “Golden cash store” пластик карталарига маълум миқдорда пул маблағларини ўтказиш билан қоплаб келишган.
Фирибгарлар республика бўйлаб кўплаб фуқароларнинг жуда кўп миқдордаги пулларини қўлга киритишган.
Виртуальная приемная президента РУз Шавката Мирзиёева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2021
Жамият
Бухорода 31 киши "молиявий пирамида"дан жабрланиб, Халқ қабулхонасига ёрдам сўраб келди
Корхона асосчиси ва яна тўрт киши ҳибсга олинган. Уларга нисбатан Ўзбекистон ЖКнинг 188.1-моддаси 2-қисми “в, г” бандлари (пул маблағларини ва (ёки) бошқамол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият) билан жиноят иши қўзғатилган.
Фуқароларга етказилган зарар аниқланмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала