Россия

Москва қурилишларидаги мигрантлар ўрнини талабалар билан алмаштириш таклиф қилинди

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишРабочий на строительной площадке
Рабочий на строительной площадке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.12.2021
Россиянинг Ижтимоий тадқиқотлар ва фуқаролар ташаббусини ривожлантириш институти тегишли таклифни Марат Хуснуллин номига йўллаган.
ТОШКЕНТ, 1 дек – Sputnik. Россия қурилишларидаги мигрантлар ўрнини тегишли университет ва коллежлари талабалари эгаллашлари мумкин бўларди. Бундай таклиф Россия бош вазири ўринбосари Марат Хуснуллин номига келиб тушди, дея ёзади РИА Новости.
Уни Россиянинг Ижтимоий тадқиқотлар ва фуқаролар ташаббусини ривожлантириш институти билдирди
Шу тариқа мамлакат иккита долзарб масалани ҳал қилиши мумкинлиги таъкидланмоқда: қурилишларда ходимлар етишмаслиги ва талабаларнинг мутахассислиги бўйича етарлича тайёрланмаслиги.
Институт олий ва ўрта таълим муассасаларининг ишлаб чиқариш амалиёти доирасида ёшларни қурилиш объектларига жўнатишини шарт этиб белгилаш лозим деб ҳисоблайди. Бу нормани қонун билан белгилаш керак.
Институт директори Максим Петуниннинг сўзларига кўра, ўқиш вақтида қурувчиларни тайёрлаш муаммоси мунтазам кузатилади. Тегишли ташкилотлардаги амалиёт уларга тажриба орттириш ва мутахассислиги бўйича тайёр бўлишга имкон беради.
Строители, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.05.2021
Миграция
Меҳнат мигрантларини маҳбуслар билан алмаштириш таклиф этилди
Талабаларни жалб қилиш ҳукуматнинг мигрантлар хизматидан кечиш режасини амалга оширишга ёрдам бериши айтилмоқда.
Аввалроқ Сергей Собянин Москвада реновация дастури бўйича қурилишларда мигрантлар сони кам бўлиши кераклигини маълум қилганди. Бундан ташқари, у Москва қурилишларида шаҳар давлат буюртмаси доирасида мигрантлар сони икки баравар камайганини билдирганди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала