Ҳодисалар

Нукусда ЙПХ ходими алкотестер ўрнига ўз телпагидан фойдаланди – видео

© Sputnik / Алексей Сухоруков / Фотобанкка ўтишАлкотестер
Алкотестер  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.12.2021
Нукусда ЙПХ ходими ҳайдовчидан мастлигини аниқлаш учун бош кийимига пуфлашни сўради.
ТОШКЕНТ, 1 дек – Sputnik. Ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходими ҳайдовчини мастлигини аниқлаш учун ўз телпагидан фойдалангани акс этган видео тарқалди. Бунга ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (ЙҲХББ) муносабат билдирди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг ноябрь ойида Қорақалпоғистон республикаси Нукус шаҳридаги деҳқон бозори олдида рўй берган. У ерда хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими З.М. “Mатиз” машинасини тўхтатган.
ЙПХ ходими ўзаро мулоқот вақтида бош кийимини ечган ва ҳайдовчидан пуфлашини сўраган.
Ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон ИИВ ЙҲХБ хизмат текширувини ўтказмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала