Жамият

Ўзбекистонда ОИВ билан касалланиш вазияти қандай

© Sputnik / Максим Богодвид / Фотобанкка ўтишЭкспресс-тестирование на ВИЧ в Казани
Экспресс-тестирование на ВИЧ в Казани - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.12.2021
Ўзбекистонда ҳозир 40 мингдан зиёд киши ОИВ касаллигига чалинган.
ТОШКЕНТ, 1 дек – Sputnik. 1 декабрь – Халқаро орттирилган иммунитет танқислиги синдроми (ОИТС)га қарши курашиш куни. Шу куни республика ОИТСга қарши курашиш маркази Sputnik нашрига статистика маълумотларини тақдим этди. Унга кўра, Ўзбекистонда расман 42 425 нафар фуқаро одамнинг иммунитет танқислиги вируси (ОИВ)га чалинган дея рўйхатга олинган. Улардан 57,5 фоизи эркаклар, 42,5 фоизи эса аёллар.
Ўзбекистонда ОИВ касаллигининг тарқалиши билан боғлиқ вазиятни барқарорлаштиришга эришилган, бироқ янги касалланганлар сони жадал бўлмаса ҳам кўпаймоқда, дейди марказ экспертлари.
ОИВ билан касалланиш бўйича ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, 1 692 та (42,5%) касалланиш- жинсий алоқа йўли билан, 18,2% - қон орқали, онадан болага юқиши билан эса 0,3% ҳолат кузатилган.
Касаллик билан курашиш мақсадида Ўзбекистонда иммунитет етишмаслиги профилактикаси ва диагностикаси бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Масалан, 2013 йилдан буён марказда мультидисциплинар гуруҳлар ишлаб келяпти. Уларнинг мақсади- ОИВ касаллиги билан чалинган инсонларга психологик ва ижтимоий кўмак бериш.
Прибытие поезда Ташкент-Москва - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.07.2019
Жамият
Узоқ вақт хорижда бўлиб қайтган ўзбекистонликлар ОИВга тиббий текширувдан ўтади
Бундан ташқари, мазкур йилнинг баҳор ойида, Ўзбекистон Соғлиқни Сақлаш вазирлиги мобиль клиника ва мобиль лабораторияни ишга туширди. Улар замонавий тиббий жиҳозлар,вентиляция ҳамда иссиқлиқ тизими билан таъминланган. Уларда профилактик кўрикдан ўтиш, тест топшириш ҳамда диагностикани амалга ошириш мумкин.
Дарвоқе, мобиль клиника КАМАЗ базасида ишга туширилган ва Ўзбекистонга туҳфа қилинган. ОИВга қарши курашиш маркази маълумотига кўра, лойиҳа Россия ҳукумати томонидан молиялаштирилган.
Маслаҳатлашув жараёнида шахснинг ихтиёрийлиги ва махфийлиги таъминланади. Беморлар аноним тарзда рўйхатга олинади – кўрикдан ўтган одам махсус идентификация кодини олади.
Мобиль модулларнинг жорий этилиши аҳолиниг ОИВга қарши маслаҳат ва тест хизматларидан фойдаланиш даражасини ошириш имконини берди. Бу, ўз навбатида, нафақат касалликни тез аниқлашга, балки марказ томонидан ўз вақтида хизмат кўрсатишга ёрдам беради- дейди марказ экспертлари
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала