Дунёда

Қозоғистонда Назарбоев тасвири туширилган банкнота чиқарилади – фото

© Sputnik / Абзал КалиевБанкнота номиналом 10 000 тенге
Банкнота номиналом 10 000 тенге - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.12.2021
Қозоғистон Миллий банки мамлакат мустақиллининг 30 йиллиги муносабати билан 20 000 тенге номиналидаги юбилей банкнотани муомалага чиқаради.
ТОШКЕНТ, 1 дек – Sputnik. Қозоғистон Миллий банки 20 000 тенге номиналидаги юбилей банкнотани муомалага чиқаради. Бу элбоши Нурсултон Назарбоев тасвири туширилган биринчи купюра эмас, деб хабар бермоқда Sputnik Қозоғистон.

Юбилей банкнотанинг дизайни ноёб технологиялар асосида ишланган

Дунёда биринчи бор банкнотанинг бутун вертикали бўйлаб жойлашган банд ҳамда номиналнинг голографик тасвири, Мустақилликнинг 30 йиллиги логотипи ва давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев факсимилеси туширилган.
"Асосий тавсирлар банкнотанинг юза қисмида - Қозоғистон Республикаси давлат рамзлари, Қозоғистон Республикаси Биринчи Президенти - Элбоши Нурсултон Назарбоев портрети туширилган голографик тасвир, Қозоғистон мустақиллиги ва давлатчилиги рамзи бўлган "Қазақ Елі" монумент тасвири, "Мәнгілік Ел" триумфал аркаси, қозоқ элининг анъанавий турар жойи безашга асосланган қозоқ миллий безакларининг бир қисми"- дейилади Миллий банк хабарида.
Банкнотанинг орқа қисмида - Назарбоев портрети, Нур-Султон кўриниши, Оқўрда қароргоҳи ҳамда Қозоғистон Мустақиллигининг 30-йиллиги логотипи тасвири туширилган.
© Национальный банк КазахстанаЮбилейная банкнота номиналом 20 000 тенге
Юбилейная банкнота номиналом 20 000 тенге - Sputnik Ўзбекистон
1/2
Юбилейная банкнота номиналом 20 000 тенге
2/2
1/2
Юбилейная банкнота номиналом 20 000 тенге
2/2

Юбилей банкнота 27 та ҳимоя элементларига эга

Банкнота дизайни муомаладаги банкноталар билан бир хил услубда тайёрланган: олд томонида устувор вертикал тасвирлар жойлашган, орқа томонида — горизонтал. Банкнота асосан кулранг рангида тайёрланган. Банкнота ўлчами - 155x79мм.
Номинал қиймати 20 минг тенге бўлган юбилей банкнота бутун Қозоғистон бўйлаб барча турдаги тўловлар учун, шунингдек, банк ҳисоб рақамларига ўтказиш, Қозоғистоннинг барча банкларида алмаштириш ва ўтказиш учун номинал қиймати бўйича қабул қилиниши шарт.
Эслатиб ўтамиз, элбоши портрети туширилган биринчи юбилей банкнота Қозоғистон мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган ва 2016 йилда муомалага чиққан.
© Сайт fingramota.kzЮбилейная банкнота номиналом 10 000 тенге, посвященная 25-летию Независимости Республики Казахстан
Юбилейная банкнота номиналом 10 000 тенге, посвященная 25-летию Независимости Республики Казахстан

 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.12.2021
Юбилейная банкнота номиналом 10 000 тенге, посвященная 25-летию Независимости Республики Казахстан
Ҳозирги вақтда Қозоғистонда 200, 500, 1 000, 2 000, 5 000, 10 000 и 20 000 тенге номиналидаги банкноталар муомалада.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала