Толиблар учишни ўрганмоқда: бу ким учун хавфли бўлиши мумкин

© REUTERS / Stringer Военный вертолет CH-46 Sea Knight над Кабулом
Военный вертолет CH-46 Sea Knight над Кабулом  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.12.2021
Oбуна бўлиш
Толибон* қўмондонлари ҳарбий ҳаво кучларини Афғонистоннинг “исталган бурчагида” қаршилик кўрсатаётган исёнчиларга нисбатан қўлланилиши мумкинлигини хабар қилди.
Толибон ҳаво-ҳарбий кучларининг (ҲҲК) Афғонистон шимолий чегараси яқинида, Балх вилоятида бўлиб ўтган ўқув машқлари, давлат учун муҳим вазифа эмас ва шу билан бирга Афғонистоннинг тожик аҳолисига хавф солмоқда. Шунингдек Марказий Осиё давлатлари учун ҳам бу яхши белги эмас.
Афғонистоннинг жиддий ижтимоий-иқтисодий ҳамда гуманитар муаммоларига қарамасдан, Толибон жанговар авиацияни қайта тикламоқда. Тожикистон ва Ўзбекистонга чегарадош бўлган Балх вилоятида 29 ноябрь куни Афғонистон ҲҲКларининг биринчи ўқув-машқлари бўлиб ўтди. Унда бир неча Ми-17 ва MD-530F кўп мақсадли вертолётлари иштирок этди.
Ўқув машқлари мамлакат шимолида бўлиб ўтгани, тасодифга ўхшамайди. У ерад маҳаллий аҳоли (асосан этник тожиклар) янги ҳукуматни тўлиқ тан олгани йўқ. Қўшни Тожикистон эса толиблардан Афғонистон фуқаролари ҳуқуқларини сақлаган ҳолда инклюзив ҳукумат ташкил қилишни кескин талаб қилмоқда.
Ушбу воқеалар билан бир вақтда Афғонистон ҲҲК қўмондони Амануддин Мансур қочиб кетган собиқ учувчиларни ўз ватанига қайтиш ва фаолиятини давом эттиришга чақирмоқда. Толибларнинг Балх вилоятидаги ҳарбий қўмондони Атаулла Омари бўлса – янги ҳукумат ҲҲКни Афғонистоннинг “исталган бурчагида” қаршилик кўрсатаётганларга нисбатан қўлланилиши мумкинлигини хабар қилди.
Московский формат консультаций по Афганистану - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2021
"Толибон"* Путиннинг гапларини олқишлади
Муваққат мудофаа вазири мулла Мохаммад Якуб айтишига кўра, Афғонистонда янги ҲҲК шакллантирилмоқда ва улар ҳеч қандай хорижий ёрдамга муҳтож бўлмайди. Лекин бундай дейиш Афғонистон учун қанчалиқ тўғри, аҳир у ерда авитехника ишлаб чиқарувчи корхоналар йўқ-ку? Мамлакатда қанча учишга қодир аппаратлар қолгани ҳам номаълум. Ҳарбий рейтинг тузувчи Global Firepower айтишига кўра 2021 йил бошида афғон ҲҲК ихтиёрида 193 та вертолёт ва 77та самолёт бўлган.
Қобул ҳукумати қулаганидан сўнг, америка ОАВлари толиблар 22та енгил ҳужумчи самолётлар EMB-314 Super Tucano, тўртта C-130H Hercules транспорт самолёти ҳамда 24 та Cessna ва 18 PC-12, 30 та Black Hawk кўп вертолётларини қўлга киритгани ҳақида хабар қилишган эди. Ундан ташқари олтита Ми-35 ва 76 та Ми-17 вертолётлари ҳамда 41 та MD-530F енгил жанговор вертолётларга эга бўлишгани ҳақида хабар қилган эди. Бошқа манбаалар 48та учиш аппаратларин қўлга киритгани ҳақида хабар қилган эди.
Мустаҳкамлик заҳираси
2021 йилниг июл ойида Афғон армияси 56та Ми-17В-5 вертолётларига эга бўлган. Улардан 32таси жанговор шай ҳолатда бўлган.
Қобулнинг Америкага содиқ ҳукумати қулаганидан сўнг, 140 дан ортиқ афғон ҳарбий учувчилари ўзларининг PC-12 самолётлари, Black Hawk ва Ми-17 вертолётларида оилалари билан қўшни Ўзбекистан ва Тожикистонга қочиб кетишган (жами 585 киши ва 50ка яқин учар аппаратлар). Кейинчалик АҚШ уларнинг бошқа давлатга кўчиб ўтишига ёрдам берган.
Собиқ коллаборационистлар ва олиб қочиб кетилган аппаратларнинг Афғонистонга қайтиб келиши амри маҳол. Ироқда 1991 йилда американинг “чўлдаги бўрон” операцияси вақтида ҳам ана шундай манзара кузатилган эди. Ироқ ҲҲКнинг 130дан ортиқ самолётлари Эрон авиабазаларида АҚШ зарбасидан сақланган эди. Бунинг натижасида Теҳрон ўза вақта анча замонавий бўлган узоқ радиолокацион аниқлаш ускуналарига эга бўлган Су-25К, Су-24МК, МиГ-29, Ил-76 ҳамда Dassault Mirage F1 самолётларини ўз қуролли кучлари сафига қабул қилган эди. Толиблар буни талаб қилаётган бўлса-да, ҳозирда Ўзбекистон ва Тожикистондан самолётларни Афғонистонга қайтариш ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ.
Янги афғон ҳукуматиннинг ҳарбий ҳаво кучлари исёнчилар ва қўшни давлатлар учун қанчалик хавфли бўлиши мумкин? Жанг қилишга шай бўлган машиналарнинг ишончлилик заҳираси бир неча ойга етади холос.
Вооруженные люди в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2021
Толиблар чегарага худкушлар батальонини юборади
Олдин Афғонистонга етказиб берилган Россиянинг Ми-17 вертолётлари ўзига унча кўп эътибор талаб қилмайди. Мамлакатда ёнилғи ва жанговар қурол аслаҳа миқдори етарли. Ҳарбий учувчи ва техникларни халқаро бозорда ёки хусусий ҳарбий компанияларда ёллаш мумкин. Толиблар ихтиёрида йигирмага яқин жангга шай бўлган учиш аппаратлари бўлса-да, шунинг ўзи мамлакатнинг исталган нуқтасида жанговар операцияни ҳаводан қўллаб-қувватлаб туриш учун етарли бўлади. Ҳатто Панж дарёсининг ўнг қирғоғида ҳам.( шунчаки назарий жиҳатдан) Иккита Ми-35 вертолётларининг зарба бериш кучини тасаввур қилиш қийин эмас. Мамлактада озиқ-овқат етишмаслиги кузатилаётган бўлса-да, жанговар операцияларни қўллаб-қувватлаб туриш – ҳамма нарсадан устун.
Айтиш жоизки, Афғонистонда валюта тушумларининг ишончли манбаи бор – бу кўкнор далалари. Яқин келажакда, 2022-2023 йилларда толиблар ҳаво-ҳарбий кучлари эҳтимолий рақиблар учун хавф туғдирадиган бўлади. Лекин Толибон* биринчи бор келганидан ҲҲКдан фойдаланиш тажрибасини эсга олсак, ҲҲК ишончлилиги узоқ сақланиб қолиши шубҳа остига тушади.
1992 йилда Муҳаммад Нажибулло тизими қулаганидан сўнг, муҳжоҳидлар бир неча ҲҲК аммаратларига эга бўлишган эди. Шундан сўнг 1996 йилда мужоҳидлар устидан ғалаба қозонган Толибон*, МиГ-21МФ ва Су-22 русумли бир неча қирувчи, транспорт ва L-39 ўқув самолётлари ва Ми-8 вертолётларига эга бўлган эди. Лекин, малакали техник хизмат бўлмагани туфайли, қисқа вақт ичида ушбу техника яроқсиз ҳола келиболди.
Толибон*нинг янги ҲҲК ҳам учиш муддати узоқ бўлмайдиганга ўхшайди. АҚШ Америкада ишлаб чиқарилган вертолётлар эҳтиёт қисмлари бозорини назорат қилиб турибди ва Афғонистонга деталлар етказиб беришга кескин қаршилик қилмоқда. Россияда ишлб чиқарилган Ми-17 вертолётлари тақдири ҳам ана шундай мураккаб. Россия учун Марказий Осиёдаги иттифоқдош республикалар хавфсизлиги муҳимроқ.
Оператив вазият
Қобулда Дар-уль-Аман ҳудудида жойлашган мактаб яқинида 30 ноябрь куни яна бир кучли портлаш содир бўлди. Унда икки нафар толибон аскари яраланди. Портлашни ИД* жангарилари амалга оширган. Улар ноябрь ойида ўзларининг Қобулда эканини ҳар ҳафта эслатиб туришди. Шарқий Нангархар вилоятида толиблар ва “Исломий давлат” жангарилари биалан тўқнашувлари бугун ҳам давом этмоқда.
Толибон* ҳам оппоқ эмас. Улар ҳукуматни эгаллаб олганидан бери уч ой давомида собиқ афғон армиясининг юзлаб ҳарбийларни суд-сўроқсиз қатл қилишди. Халқаро музокара майдонларида уларни қандай аташмасин Афғонистонда террор давом этмоқда ва у аҳолининг қаршилигига дуч келмоқда.
Боевики Талибана патрулируют район Вазир Акбар Хан в городе Кабул, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.10.2021
Покистон “Ислом давлати”*га қарши курашда Толибон*га ёрдам бермоқда - ОАВ
Россия президенти Владимир Путин бугун Афғонистоннинг Европа банкларидаги маблағларини ҳибсдан чиқаришга чақирди. Мақсад Афғонистондаги гуманитар муаммоларни ҳал қилиш. Шу билан бир вақтда Россия ва унинг Марказий Осиёдаги иттифоқчилари Панж дарёси жанубида воқеаларнинг ҳар қандай ривожига тайёрланмоқда.
Тожикистонда жойлашган Росиянинг 201 ҳарбий базаси аскарлари қишги ўқув-машқларига тайёр эканликларини маълум қилишди. Келаётган ярим йилда мото-ўқчи, артиллерия, авиация бўлинмалари ҳамда ҳарбий техника иштирокида 40қа яқин ўқув-машқлар ўтказиш режалаштирилган. Ундан ташқари Тожикистоннинг Ляур ва Самбули полигонларида радиацион, кимёвий ва биологик ҳимоя қўшинлари, алоқа ва радиоэлектрон кураш мутахасислари, ҳаво мудофааси, артиллерия бўлинмалари, разведка ва муҳандислик қўшинлари мутахассислари учун дарслар бўлиб ўтади.
* – Россияда таъқиқланган террорчи гуруҳ.
Ҳарбй шарҳловчи Александр Хроленконинг в Telegram-каналига обуна бўлинг.
Янгиликлар лентаси
0