Спорт

Тошкентда катта бокс кечаси ташкил этилади: кимлар рингга кўтарилади

© НОК УзбекистанаПрофессиональный боксер Исроил Мадримов
Профессиональный боксер Исроил Мадримов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.12.2021
Кечанинг марказий жанги Исроил Мадримов ва франциялик Мишель Соро ўртасида кечиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 1 дек – Sputnik. Тошкент катта профессионал бокс оқшомига мезбонлик қилади, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон бокс федерацияси.
Matchroom Boxing 17 декабрь куни Тошкентда ўтказиладиган бокс оқшомини расман эълон қилди.
Кечанинг марказий жангида Исроил Мадримов келиб чиқиши Кот Д'Ивуарлик бўлган, Франция шарафини ҳимоя қилувчи Мишель Сорога қарши жанг ўтказади.
Айни пайтда Мишель Соро WBA рейтингида 1, Исроил Мадримов эса 2-ўринни эгаллаб турибди. Ғолиб боксчи чемпионлик жанги учун мажбурий даъвогарга айланади.
Шоу доирасида Шаҳрам Ғиёсов, Ҳасанбой Дўсматов, Бектемир Мелиқўзиев, Иқболжон Холдоров, Элнур Абдураимов ва Дилшодбек Рўзметов каби ўзбек боксчилари рингга кўтарилиши кутилмоқда.
17 декабрь куни Тошкентда бўлиб ўтадиган жанглар:
Исроил Мадримов — Мишел Соро;
Шаҳрам Ғиёсов — Кристиан Кориа;
Ҳасанбой Дўсматов — Хосе Ривас;
Бектемир Мелиқўзиев — Сергей Екимов;
Иқболжон Холдоров — Димитрий Милиуша ;
Элнур Абдураимов — Жон Гемино;
Дилшод Рўзметов (дебют) — Евгений Смирнов.
Муроджон Ахмадалиев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.11.2021
Спорт
Муроджон Аҳмадалиев WBA ва IBF камарларини иккинчи маротаба ҳимоя қилди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала