Жамият

Ванга ва Нострадамус 2022 йилга нималарни башорат қилган

© AP PhotoВанга
Ванга - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.12.2021
Машҳур башоратчи Мишел де Нотрдам (Нострадамус) ўз вақтида 2022 йил учун айрим башоратларни берган. Болгариянинг "Факти" нашри журналистлари унинг башоратларини ўрганишди.
Ўрта аср мунажжими ва шифокори ўз прогнозларини тўрт тилда - лотин, қадимги француз, италян ва юнон тилларида шифрдан фойдаланган ҳолда ёзди. Уларнинг барчаси "Мишел Нострадамуснинг башоратлари" китобида қофияланган тўртликлар шаклида баён этилган.
© Wikipedia / AnonymousНострадамус
Нострадамус - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.12.2021
Нострадамус

Дунё миқёсидаги башоратлар

Нострадамуснинг башоратларига кўра, 2022 йилда АҚШ ҳукумати бошқариб бўлмайдиган ва камроқ ваколатли бўлиб қолади, бу эса уни жаҳон саҳнасида сиёсий кучни йўқотишга олиб келиши мумкин.
Амурские тигрята в Приморском сафари-парке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2021
Жамият
Бойлик, муҳаббат ва бахт: 2022 - Йўлбарс йилида кимнинг омади чопади
Табиий ресурсларнинг камайиши баъзи давлатлар ўртасида қуролли тўқнашувларга олиб келиши мумкин. Яқин Шарқдаги баъзи давлатлар бомбардимон қилишдан зарар кўриши мумкин.
Башоратларда Хитой ҳам тилга олинган. Нострадамуснинг фикрига кўра, мамлакат сиёсати кўпроқ глобал иқтисодий мувозанатни ўрнатишга йўналтирилади, юан эса янги жаҳон валютасига айланиши мумкин.

Космик туризм

Прогнозларга кўра, 2022 йилда космик саёҳатлар анча арзонлашиши кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, жорий йил сентябр ойида Американинг SpaceX компанияси илк бор космик парвозни амалга оширди, унда бирорта ҳам профессионал космонавт қатнашмади. Тўрт иштирокчининг ҳаммаси сайёҳлар эди, улар уч кун давомида коинотда бўлишди.
Флаг Организации Североатлантического договора (НАТО) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2021
Дунёда
Сиёсатшунос Россия ва НАТО ўртасида тез орада уруш бошланишини башорат қилмоқда
Келгуси йилда дунёнинг аксарият давлатлари қуёш энергиясидан кенг фойдаланишга ўтади, бу эса электр энергияси нархининг ошиши ва иқлим ўзгаришига қарши курашда ёрдам беради.

Ванга башоратлари

Машҳур болгариялик башоратчи Ванга 2022 йилда инсониятга ёрдам берадиган глобал кашфиётни кутаётганини айтди.
У бу кашфиёт “қуёшдан ҳам кучлироқ” энергия манбаи бўлади, деб айтди. Халқаро ОАВ хабарларига кўра, гап термоядровий тадқиқотлар ҳақида бўлган. Ванганинг сўзларига кўра, бу энергия манбаи Ерга Венерадан келади ва уни "Ер дам олиши мумкин бўлган давр" билан боғланган. Мутахассисларнинг фикрига кўра, башоратчи табиий энергия манбалари аста-секин камайиб бораётганига ва 2022 йил бутун инсоният учун бурилиш нуқтаси бўлишига ишора қилган.
Ферганская долина в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.09.2021
Жамият
Жаҳон банки Марказий Осиёда оммавий миграцияни башорат қилди
Ванга шунингдек, одамлар "мисли кўринмаган даражада бойиб кетишади, аммо пулсиз". Эҳтимол, тўлов банк тизимлари ва криптовалютани назарда тутган.
Шунингдек, Шарқдан келган бахтсизлик бутун дунёга тарқалиб, кўп одамларнинг ҳаётига зомин бўлишини, лекин одамлар муаммога кўниши мумкинлигини айтди.
Мутахассисларнинг фикрича, Ванга коронавирус пандемияси ҳақида гапирган. У инсоният "беш икки йилида" эпидемияга дуч келиши ҳақида огоҳлантирган. Бу ўтган йилнинг 22 феврал ва 22 декабр кунлари эди (22.02.2020 ва 22.12.2020).
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала