Дунёда

"Омикрон" туфайли Япониядаги Фигурали учиш бўйича гран-при бекор қилинди

© Sputnik / Александр Вильф / Фотобанкка ўтишФигурное катание. V этап Гран-при. Церемония награждения
Фигурное катание. V этап Гран-при. Церемония награждения - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.12.2021
Коронавируснинг янги штамми туфайли 30 ноябрдан бошлаб Япония ўз ҳудудига барча давлатлардан чет элликлар кириши таъқиқланди. Мамлакатга қайтганлар эса карантинда бўлиши шарт.
ТОШКЕНТ, 2 дек – Sputnik. Япониянинг Осака шаҳрида 9-12 декабрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган фигурали учиш бўйича Гран-приининг финал босқичи коронавируснинг янги штамми туфайли расман бекор қилинди.
Бу ҳақда Япония Конькида учиш спорти федерациясига асосан РИА Новости хабар берди.
Россиядан ушбу мусобақада катталар ўртасидаги якка тарздаги мусобақада турнирда Камила Валиева, Елизавета Туктамишева, Анна Шербакова, Алена Косторная, Майя Хромих и Михаил Коляда иштирок этиши режелаштирилган эди.
Ундан ташқари жуфтликлар орасида Александра Бойкова/Дмитрий Козловский, Анастасия Мишина/Александр Галлямов, Дарья Павлюченко/Денис Ходикин, Евгения Тарасова/Владимир Морозовлар, шунингдек, Виктория Синицина/Никита Кацалаповлар иштирок этиши кутилаётган эди.
Айнан шу кунлари Осакада ўсмирлар ўртасида ҳам гран-при турнирининг финал босқичини ўтказиш ҳам режашатирилган эди. Россиядан якка тарзда болалар ўртасида тўртта, қизлар ўртасида бешта, тўртта жуфтлик спортчилар ва учта рақс дуэтининг иштироки кутилаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, ЖССТ Ботсвана ва ЖАРда аниқланган коронавируснинг янги штамми ҳақида ўтган ҳафта ҳабар берган эди. Тадқиқотчилар фикрига кўра, янги штамм С-оқсилида жуда кўп мутациялар ташкил қилишган қодир бўлиб, у жуда фаол тарқалиш ва касалликка чалинганлар ҳамда эмланганлардаги мавжуд антитаначаларга чидамлилик хусусиятига эга.
Янги штамм Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан “хавотирли” дея топилди ва унга “омикрон”- юнон алфавитидаги 15 ҳарф номи берилди. Ҳозирги кунда омикрон билан касалланиш ҳолатлари дунёнинг 27 та мамлакатида аниқланган. Ва улар орасида Япония ҳам бор.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала