Ўзбекистон жамоат хавфсизлиги концепцияси тасдиқланди – кутилаётган ўзгаришлар

© Sputnik / Рамиз БахтияровПост Дпс
Пост Дпс - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.12.2021
Oбуна бўлиш
Миллий гвардия ваколатлари кенгайтирилиши кутилмоқда. "Жиноят ўчоқлари" бўлган ҳудудларда тунги вақтда орган ходимларининг узлуксиз фаолияти йўлга қўйилади.
ТОШКЕНТ, 2 дек – Sputnik. Президентнинг 29 ноябрдаги фармони билан Ўзбекистон жамоат хавфсизлиги концепцияси тасдиқланди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги матбуот хизмати.
Концепцияга кўра, оммавий тадбирларни ўтказиш ва истироҳат боғлари, хиёбонлар ва бозорларда жамоат тартибини сақлаш Миллий гвардия бўлинмалари томонидан амалга оширилади. Уларга маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларни кўриб чиқиш ваколати ҳам берилади.
2022–2023 йилларда туман ички ишлар органлари таркибидаги конвой бўлинмалари босқичма-босқич вилоят ички ишлар органларининг бевосита бўйсунувига ўтказилиб, ягона бошқарув тизими асосида туманлараро хизмат ўташ тамойилига мувофиқ қайта ташкил этилади.
2022 йил 1 мартгача камида биттадан туманлараро патруль-пост хизмати бўлинмалари ташкил этилади. Ўша йилнинг 1 майигача ички ишлар органлари конвой фаолиятига конвой остидаги шахсларни электрон браслетлар орқали назорат қилиш тизими жорий этилади.
2024 йил 1 сентябрдан Тошкент шаҳар ички ишлар органлари, 2025 йил 1 сентябрдан қолган ҳудудий ички ишлар органлари профилактика катта инспектори лавозимларига фақат олий юридик маълумотга эга ходимлар тайинланади.
Фармон билан, шунингдек, 2022—2025 йилларда Ўзбекистонда жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегияси тасдиқланган. Стратегияга кўра, жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида, жумладан, қуйидагиларни амалга ошириш назарда тутилган:
йўл ҳаракати қоидаларини мунтазам қасддан бузувчиларга транспортни бошқариш ҳуқуқидан узоқ муддатга маҳрум қилишга оид жиноий жавобгарлик киритилади;
ҳар 5 та маҳалла учун битта маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани намунавий лойиҳа асосида ташкил этилади;
"Жиноят ўчоқлари" бўлган ҳудудларда тунги вақтда ички ишлар органлари ва Миллий гвардия бўлинмаларидан иборат автопатруль, отлиқ ва пиёда патрулларнинг узлуксиз фаолияти йўлга қўйилади.
Теоретические и практические занятия в автошколе ДОСААФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.11.2021
Йўл ҳаракати қоидаларига қандай ўзгартиришлар киритилади: ҳукумат қарори
Янгиликлар лентаси
0