Жамият

Порахўрлик максимал муддатни 20 йилгача ошириш таклиф қилинмоқда

© Pexels / Kindel MediaНаручники
Наручники - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.12.2021
Ўзбекистонда коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик чоралари кескин кучайтирилиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 2 дек – Sputnik. Коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик чораларини кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов ўзининг телеграм каналида маълум қилди.
Жиноят кодекси лойиҳасида “коррупцияга оид жиноятлар” тушунчасига аниқ таъриф берилмоқда ва 15 турдаги жиноятлар бу тоифага киритилмоқда. Муҳим ўзгариш сифатида коррупцияга оид жиноятлар учун жазо чоралари кескин кучайтирилмоқда.
Энди ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш ёки фирибгарлик жиноятларини мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш ёки хизмат мавқеидан фойдаланиб содир этиш қилмишлари учун 10 йилгача (илгари 5 йилгача) озодликдан маҳрум қилиш жазоси киритилмоқда.
Шунингдек, пора олиш, пора бериш ва пора олиш-беришда воситачилик қилиш жиноятлари учун 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланмоқда.
“Энг асосийси, порахўрлик жиноятларини содир этган шахслар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинмаслиги ва жазо енгилроғи билан алмаштирилмаслиги ва бошқа қатор долзарб ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда”, - дея ёзган Бурҳонов.
Взятка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.11.2021
Жамият
Давлат коррупция ҳақида хабар берганларнинг қариндошларини ҳимоя қилади
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала