Россия

Роскомнадзор VPN хизматларининг "оқ" ва "қора" рўйхатини тузмоқда

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Фотобанкка ўтишМессенджер Telegram может быть заблокирован Роскомнадзором
Мессенджер Telegram может быть заблокирован Роскомнадзором - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.12.2021
Бироз олдин Россия назорат органи олтита йирик халқаро VPN ресурсларини блоклаган эди. Муассаса хабарига кўра, улар наркотик сотиш, порнография, суицидга ундаш каби таъқиқланган материалларни тарқатиш билаў шуғулланган.
ТОШКЕНТ, 2 дек – Sputnik. Россиянинг алоқа, ахборот технологиялари ва ОАВ соҳасида назорат юритувчи муассасаси - Роскомнадзор (РКН) VPN хизматлари устидан марказлашган назорат ўрнатилишини маълум қилди. РИА Новости хабарига асосан.

Муассаса Россиянинг бир қатор компанияларига ўзларининг технологик иш жараёнларини таъминлаш учун Betternet, Lantern, X-VPN, Cloudflare WARP, Tachyon VPN, PrivateTunnel каби VPN хизматларидан фойдаланишга эҳтиёжи бўлса, Мониторинг ва бошқарув марказига (ЦМУ ССОП) хабар қилишни сўраган.

Сўралган маълумотларни электрон почта манзилига юбориш ва унда ташкилот номи ва алоқа учун телефон рақамларни кўрсатиш лозим.
Маълумот учун, Сентябрь ойида РКН Россия қонунчилигини бузувчи олтита VPN ресурсларини блоклаган эди. Булар: Hola! VPN, ExpressVPN, KeepSolid VPN Unlimited, Nord VPN, Speedify VPN, IPVanish VPN.
Бундай хизматлардан фойдаланиш “таъқиқланган маълумотларни фойдаланиш ва сақлаш, гиёҳванд моддалар тарқалиши, болалар порнографияси, экстремизм ва ўз жонига қасд қилиш каби жиноятлар ривожланишига шароит яратади”- дейилади назорат органи хабарида.
Шу билан бирга, Роскомнадзор қонунни бузмайдиган ва дастурий таъминотни узлуксиз ишлаши учун зарур бўлган хусусий тармоқларнинг "оқ рўйхати" борлигини ҳам таъкидлаб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йил ноябрь ойида Россияда VPN хизматлари, анониматорлар ва қидирув тизимларини таъқиқлаган контентга киришни блоклашга мажбурловчи қонун кучга кирди. Бунинг учун улар Федерал давлат ахборот тизмига (ФГИС) уланиш ва регуляторнинг кўрсатмаларини бажариш лозим.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала