Сиёсат

Россия вакили Ўзбекистоннинг КХШТга қайтиш истиқболларини баҳолади

© Министерство обороны РФ / Фотобанкка ўтишФлаги стран-участниц совместного заседания Совета министров иностранных дел, Совета министров обороны и Комитета секретарей советов безопасности ОДКБ
Флаги стран-участниц совместного заседания Совета министров иностранных дел, Совета министров обороны и Комитета секретарей советов безопасности ОДКБ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.12.2021
Ўзбекистон Коллектив хавфсизлик шартномасида ўз иштирокини 2012 йилда тўхтатиб қўйган эди. Бугунги кунда КХШТга олтита давлат аъзо бўлиб турибди.
ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Россия Ўзбекистоннинг КХШТга қайтиш бўйича ҳар қандай ташаббусини қўллаб қувватлайлди, деди РИА Новостига берган интервьюсида Россиянинг КХШТдаги доимий вакили Микаэл Агасандян.
“Биз Ўзбекистоннинг суверен танлови ва КХШТ аъзолари билан қураётган муносабатлари моделини ҳурмат қиламиз. Тошкент КХШТда ўз иштирокини 2012 йилда тўхтатиб қўйган бўлишига қарамасдан, биз ўзаро муносабатларни жипслаштириш муҳим деб ҳисоблаймиз, жумладан Афғонистондаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда ҳам”, - деди Агасандян.
Россия доимий вакили Ўзбекистон КХШТнинг ишончли ҳамкори ва ташкилотга аъзо давлатлар учун дўстона мамлакат бўлиб қолаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди.
“Бунинг далили сифатида КХШТнинг 23 август куни бўлиб ўтган коллектив ҳамкорлик Кенгаши мажлисига Шавкат Мирзиёевни таклиф қилинишини келтириш мумкин. Ушбу таклифга президент миннатдоролик билан жавоб қайтарди”, - деди Агасандян.
“Тошкентнинг бизнинг ташкилот томон қўйган ҳар қандай эҳтимолий қадамларини, жумладан унинг тўлақонли аъзоси бўлиш истагини ҳам биз бажонудил қабул қиламиз”, - деди дипломат.
Маълумот учун, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (иккинчи номи "Тошкент шартномаси") 1992 йил 15 майда Тошкентда ташкил этилган эди. Ўшанда ташкилотга Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон, Тожикистон ва Ўзбекистон аъзо бўлишган эди. Кейинчалик унга Грузия, Озарбойжон ва Беларусь қўшилди. 1999 йилда Ўзбекистон ва Грузия ташклотда аъзолик шартномасини узайтиришмади. 2002 йилда ташкилотга КХШТ номи берилди ва БМТда ўз вакилиг эга бўлган тўлақонли халқаро ташкилот мақомига эга бўлди.
2012 йилнинг декабрида Ўзбекистон ўзининг КХШТдаги иштирокини тўхтатиб қўйди. Бугунги кунда КХШТга аъзо давлатлар Россия, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Беларусь ва Арманистон.
Бироз олдин Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов республика айни дамда КХШТга қайтиш учун эҳтиёж сезмаётганини ва Россия ва бошқа Марказий Осиё давлатлари билан биргаликда вужудга келаётган террорчилик хавфларини бартараф этишни муҳим деб ҳисоблашини хабар қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала