Дунёда

Россия ФХХ 3 нафар Украина махсус хизмат жосусини қўлга олди – видео

© Sputnik / Макс Ветров / Фотобанкка ўтишСотрудник подразделения спецназначения ФСБ России
Сотрудник подразделения спецназначения ФСБ России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.12.2021
Россияда Украина махсус хизматлари жосусларининг фаолиятига чек қўйилди
ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Россиянинг учта вилоятида Украина махсус хизматлари жосусларининг фаолиятига чек қўйилди, деб хабар қилди Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) матбуот хизмати.
ФХХ маълумотларига кўра, СБУнинг икки нафар агенти - Зиновий Ковил ва унинг ўғли Игорни, шунингдек, Украина Мудофаа вазирлиги бош разведка бошқармаси агенти Александр Цилик қўлга олинди.
Ковалнинг машинасида калта стволли ва автоматик қурол, шунингдек, шахсий ҳимоя воситалари топилди.
“Қўлга олинганлар (Зиновий ва Игор Ковал) уларни Тернопол вилоятидаги СБУнинг ходими, 1973 йилда туғилган полковник Василий Василевич Ковалик томонидан ёллагани ва уларга стратегик объектлар ҳақида маълумот тўплаш вазифасини топширганини тан олди, бу хизмат учун 10 минг доллар мукофот ваъда қилинган", - дейилган хабарда.
1998 йилда туғилган Александр Цилик ҳам Украина махсус хизматлари учун ишлаганини тан олди.
"Киев вилоятида яшовчи <...> у ёллангани ва 1988 йилда туғилган, сектор бошлиғи - Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси махсус резерв тезкор гуруҳи ходими подполковник Кириловц Максим Леонидович кўрсатмасига асосан ишлаганини тан олди”, — деб таъкидланди матбуот хизматида.
ФСБ задержала гражданина Узбекистана за незаконное пересечение госграницы из Украины в РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.09.2021
Россия
ФХХ Украина махсус хизматлари билан ҳамкорлик қилган ўзбекистонликни қўлга олди - видео
У умумий массаси тротил эквиваленти 1,5 килограмм бўлган 2та қўлбола портловчи мослама ясашни ва теракт содир этишни режалаштирган.
Портловчи моддаларни Россияга олиб бориш учун у Кириловц ва икки ҳарбий разведкачи ҳамроҳлигида чегарани ноқонуний кесиб ўтган. У жиноят содир этиш жойига кетаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Бундан ташқари, Украина Мудофаа вазирлиги Разведка бош бошқармаси катта офицери, 1-даражали капитан Сергей Швиденко олти йилу олти ойга қаттиқ режимдаги колонияга ҳукм қилинган.
Украиналик Швиденко қўпорувчилик гуруҳининг тайёргарлигини мувофиқлаштирган ва ишини назорат қилган. 2016 йилда Қримда унинг тўрт нафар аъзоси ҳибсга олинди: полковник Дмитрий Штибликов, подполковник Алексей Стогний, 2 даражали капитан Глеб Шаблий, подполковник Алексей Бессарабов ва разведка агенти Владимир Дудко. ФХХ радиотелевизион узатиш маркази минорасини, мобил газ турбинали электр станциясини, ёқилғи-мойлаш материаллари омборини ва Қора денгиз флоти радио марказининг устунини портлатишни режалаштирганини айтди.
Швиденконинг ўзи 2021 йил июлида ҳибсга олинганди. У махсус хизматларга ишлашини тан олди ва операцияни Украина Мудофаа вазирлиги бош разведка бошқармаси "Жануб" оператив бошқармаси раҳбари полковник Николай Сподар бевосита бошқарганини айтди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала