Ҳодисалар

Сурхондарёда Афғонистонга ноқонуний ўтмоқчи бўлган Франция фуқароси ушланди

© AFP / FARSHAD USYANУзбекско-афганская граница
Узбекско-афганская граница - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.12.2021
Ўзбекистондан Афғонистонга ноқонуний ўтишга уринган Франция фуқароси қўлга олинди. Унинг ёнидан психотроп моддалар топилган.
ТОШКЕНТ, 2 дек – Sputnik. Сурхондарё вилояти Термиз тумани ҳудудида Афғонистонга ноқонуний ўтмоқчи бўлган Франция фуқароси қўлга олинди, деб хабар қилди Сурхондарё вилоят ИИБ Матбуот хизмати.
Хабарда айтилишига кўра, 26 ноябрь куни Сурхондарё вилояти ДХХ Чегара қўшинлари наряди Ўзбекистондан Афғонистонга ноқонуний чиқиб кетиш мақсадида, Термиз тумани ҳудудидаги темир йўл орқали пиёда давлат чегарасидан ўтишга уринган Франция фуқароси T.M. тўхтатилган.
Хорижий фуқаро божхона назоратидан ўтказилганда унинг рюкзаки ичидан 26 дона “Topalgic 50 мг tramadol” номли таблеткалар борлиги аниқланган ва дорилар далилий ашё сифатида олиб қўйилган.
Айни дамда ушбу ҳолат юзасидан вилоят Божхона бошқармаси ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала