Жамият

Тошкент дунёдаги энг арзон шаҳарлар учлигига кирди

© Sputnik / Рамиз БахтияровЕлка и воздушный шар в Ташкент-сити
Елка и воздушный шар в Ташкент-сити - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.12.2021
Таҳлилчилар дунёдаги 173 та шаҳарда нон ва биринчи эҳтиёж бўйича бошқа товарлар нархини таққослашган.
ТОШКЕНТ, 2 дек – Sputnik. “The Economist” нашри дунёнинг яшаш энг арзон ва энг қиммат бўлган шаҳарлари рўйхатини эълон қилди. Унда Тошкент шаҳри дунёдаги энг арзон шаҳарлар учлигига киритилган.
Таҳлилчилар дунёдаги 173 та шаҳарда нон ва биринчи эҳтиёж бўйича бошқа товарлар нархини таққослашган. Асосан озиқланиш, ўзини ўзи парвариш қилиш, транспорт, саёҳат ва бошқалар ўрганилган.
Дунёдаги энг арзон шаҳарларнинг биринчи учлигига Тошкентдан ташқари Дамашқ (Сурия) ва Триполи (Ливия) киритилган.
Энг қиммат шаҳар сифатида илк бор Тель Авив (Исроил) эътироф этилган. Кейинги ўринларда Париж, Сингапур, Цюрих ва Гонконг қайд этилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала