Ҳодисалар

Тошкентда йирик нарколаборатория фош этилди

© pexels/Kindel MediaНаркотические вещества
Наркотические вещества - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.12.2021
Жиноий гуруҳ аъзоларининг 3 нафари Тошкент ва хориждаги нуфузли ОТМлари талабалари. Банданинг биткоин криптовалютасида жамғарилган қарийб 114 минг доллари ҳам мусодара қилинган.
ТОШКЕНТ, 2 дек – Sputnik. Давлат хавфсизлик хизматлари (ДХХ) ходимлари Тошкентда синтетик гиёҳвандлик моддасини яширин лабораторияда ишлаб чиқараётган ва уни Интернет орқали сотаётган гуруҳ фаолиятига чек қўйишди.
Тезкор тадбир давомида уюшган жиноий гуруҳ пойтахтда ижарага олинган учта хонадонда "мефедрон" синтетик гиёҳвандлик моддасини яширин лаборатория шароитида ишлаб чиқараётгани аниқланган.

Тинтувларда бу хонадонларда 892 гр "мефедрон" 45 гр "альфа-П" ва посинтетик моддалари ҳамда 360 литрдан ортиқ заҳарли кимёвий моддалар ва зарур асбоб ускуналар борлиги аниқланган.
Шунингдек, хуфия жойларга яшириб қўйилган 898 гр "мефедрон" моддаси, 15 литр ва 12 кг миқдоридаги турли хил кимёвий моддалар ҳамда 8 литр "бромкетон" олиб қўйилган. Бундан ташқари, ноқонуний йўллар билан биткоин криптовалютасида жамғарилган қарийб 114 минг доллар мусодара қилинган.
1992 ва 2000 йиллар оралиғида туғилган гуруҳ аъзоларининг 3 нафари Тошкент ва хориждаги нуфузли ОТМлари талабалари экани маълум бўлган.

Шунингдек, ДХХ синтетик гиёҳвандлик моддаларини чет элдан олиб келганларни ҳам қўлга олган.
Хусусан, юк машинасида чет элдан келтирилган электросамокат ичига яшириб қўйилган 1 кг 994 гр "мефедрон" ва 499 гр "спайс" моддалари ҳамда 6 дона "гашиш" капсуласини қабул қилиб олган вақтида тошкентлик 25 ёшли муқаддам судланган шахс ушланган.

Шунингдек, 1984 йилда туғилган фуқаро хориждан юк машинасида олиб келинган электросамокат ичига яшириб қўйилган 500 гр героин, 947 гр гашиш, 500 дона LSD номли гиёҳвандлик модда ва 60 дона гашиш капсуласини қабул қилиб олган вақтида қўлга олинган.
Жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала