Жамият

Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутилмоқда

© AFP / Christof StacheТуман у баварской деревни Groebenzell в Германии
Туман у баварской деревни Groebenzell в Германии  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.12.2021
Ўзбекистонда 4-5 ва 6-7 декабрь кунлари қандай об-ҳаво кутилаётгани ҳақида батафсил "Ўзгидромет" прогнозида танишинг.
ТОШКЕНТ, 3 дек - Sputnik. Келаётган дам олиш кунлари ва душанба ва сешанбада Ўзбекистоннинг айрим ҳудуддларида қисқа муддатли ёғингарчилик бўлиши ва туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати ўртача +5 ... +7 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразмда
Ҳаво ўзгариб туради, 4 декабрда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, 5-7 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. 4-5 декабрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 4 декабрда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 0-5° илиқ; 5 декабрда кечаси 3-8° совуқ, кундузи 0-5° илиқ; 6-7 декабрда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоийда
Ҳаво ўзгариб туради, 4-5 декабрда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. 6-7 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. 4-5 декабрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 4 декабрда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 10-15° илиқ; 5 декабрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ; 6-7 декабрда кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2° совуқгача, кундузи 10-15° илиқ бўлади.
Тошкент ва Сирдарёда
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. 4-5 декабрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 4 декабрда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 9-14° илиқ; 5 декабрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ; 6-7 декабрда кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2° совуқгача, кундузи 7-12° илиқ бўлади.
Самарқанда ва Жиззахда
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 5 декабрда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. 4-5 декабрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 4 декабрда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 9-14° илиқ;
5 декабрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ; 6-7 декабрда кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2° совуқгача, кундузи 7-12° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарёда
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 5 декабрда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. 4-5 декабрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 4 декабрда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 10-15° илиқ; 5 декабрда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 8-13° илиқ; 6-7 декабрда кечаси 1-6° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғонада
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. 4-5 декабрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 4 декабрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 13-18° илиқ; 5 декабрда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 10-15° илиқ; 6-7 декабрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда
Ҳаво ўзгариб туради, 4-6 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 7 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга тумуан тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 4 декабрда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 5-10° илиқ; 5-7 декабрда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала