Жамият

Феруза Бабашеванинг депутатлик ваколати муддатидан аввал тугатилди

© Spuntik / Владимир ФедоренкоПустое кресло
Пустое кресло - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.12.2021
Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди, деб хабар қилди Тошкент вилояти кенгаши котибияти.
Милиция - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.11.2021
Ҳодисалар
Рейдда аниқланган ишратхона: шахсий ёзишмаларда тарқалган ҳолат юзасидан маълумот берилди
Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси депутатларнинг ташаббуси билан чақирилган ҳолда ўтказилди. Унда битта масала, туман Кенгашининг 30-“Уйшун” сайлов округидан сайланган депутат Феруза Бабашеванинг депутатлик ваколатини муддатидан илгари тугатиш масаласи кўриб чиқилди.
Сессия ишида Халқ депутатлари туман Кенгаши “Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссия” раиси Дилором Зулёрованинг ахбороти эшитилди.
Комиссия раисининг ахбороти ва депутатларнинг қўшимча таклиф, фикр-мулоҳазаларини инобатга олиб, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги Қонуннинг 3-моддасига асосан, Феруза Бабашеванинг депутатлик ваколатлари муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги қарорни, сессияда қатнашган 24 нафар депутатдан 23 нафари ёқлаб овоз беришди.
Сессия ишида Феруза Бабашеванинг депутатлик ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала