Россия

Миллиардер Алишер Усмонов оммабоп ижтимоий тармоқдаги улушини тўлиқ сотди

© Sputnik / Алексей Филиппов / Фотобанкка ўтишБизнесмен Алишер Усманов
Бизнесмен Алишер Усманов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.12.2021
USM холдинги оммабоп VK ижтимоий тармоқдаги 57% улушини “Согаз” гуруҳига сотди.
ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Алишер Усмоновнинг USM холдинги “МФ Технологии” компаниясидаги улушини “Согаз” гуруҳига сотиб юборди ва VK (аввалги - Mail.ru Group) капиталидан чиқиб кетди, дейилган компания хабарида. РИА Новости.
© Sputnik / Владимир Трефилов / Фотобанкка ўтишЛоготип и начальная страница социальной сети Вконтакте на экране компьютера
Логотип и начальная страница социальной сети Вконтакте на экране компьютера - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.12.2021
Логотип и начальная страница социальной сети Вконтакте на экране компьютера
“Согаз” АЖ директорлар кенгаши “МФ Технологии” ОА капиталидаги 45 % иштирокини тасдиқлади, VKнинг 57,3 % овозини назорат қилади”, — деб маълум қилинди суғурта компанияси хабарида.
“МФ Технологии” акцияларининг 45 % “Мегафон” орқали USMга тегишли бўлган.
"Келишув натижасида VK Group капиталидаги барча акциялар пакети “Согаз” гуруҳига сотилди. Келишув суммаси ошкор қилинмади", - дейилади хабарда.
Президент Международной федерации фехтования бизнесмен Алишер Усманов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.11.2021
Спорт
Алишер Усмонов Халқаро қиличбозлик федерацияси президентлигига қайта сайланди
Ноябр ойи охирида Сбербанк “МФ Технологии” акцияларининг 36 %ни Газпромбанкга сотиши ҳақида маълум қилди. Яна 10 % “Ростех”га тегишли, 9 %га эса тўғридан-тўғри USM эгалик қилган. Холдинг бу пакет "Газпромбанк билан келишувга эга"лигини маълум қилди. VK фойдасини тақсимлашда "МФ-Технологии" нинг улуши 4,8 %ни ташкил этади.
USM асосчиси Алишер Усмонов “VK Group”даги иштирок холдинг тарихининг муҳим қисмига айланганини таъкидлади.

Бизнинг ёндашувимиз - ёш ва ғайратли менежмент учун максимал эркин ҳаракат, шунинг учун мен ва менинг ҳамкорларим билан уч йил олдин VK Group акциялари билан овоз бериш ҳуқуқини унинг раҳбариятига топширдик. Бугун биз компания капиталидан чиқмоқдамиз, аудитория ҳажми ва молиявий кўрсаткичлар бўйича уни кўрсаткичлар чўққисида қолдирмоқдамиз, бу унинг келажагига ишончни уйғотади

Основатель USM Holdings Алишер Усманов - Sputnik Ўзбекистон
Алишер Усмонов
Россиялик ишбилармон, миллиардер, USM Holdings асосчиси
USM бош директори Иван Стрешинский холдинг бизнес стратегияси ҳозирда “Металлоинвест” ва “Удоканская медь” кон-металлургия компанияларида “яшил кун тартиби”га йўналтирилганлигини таъкидлади. Бундан ташқари, компания телекоммуникация бизнеси, рақамли лойиҳалар ва маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиш соҳасида иштирок этишда давом этмоқда.
“Бу соҳалар катта эътиборни талаб қилади ва биз келгусида ўз кучимизни уларга қаратамиз”, — дея қўшимча қилди Стрешинский.
Петербургский международный экономический форум. День второй - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2021
Спорт
Алишер Усмонов номзоди яна Халқаро қиличбозлик федерацияси президентлигига илгари сурилди
“Согаз” директорлар кенгаши раҳбари Алексей Миллер компания харидни стратегик инвестиция сифатида кўришини айтди. Унинг таъкидлашича, VK Рунетдаги ноёб активлар тўпламига эга бўлган энг муваффақиятли рақамли экотизимлардан бири бўлиб, хизматлари Россияда ҳам, хорижда ҳам талабга эга.
"VK гуруҳининг асосий рақобатдош афзалликларидан бири - энг оммабоп ижтимоий тармоқлар ва алоқа хизматлари", - деди Миллер.
Шу фонда VK Group депозит ҳужжатлари биржада кўтарилди - агар савдо бошида улар 0,1 %ни қўшган бўлса, Москва вақти билан соат 14:49га келиб улар 7,95 %га кўтарилди ва ҳатто 19 ноябрдан бери максимал миқдорга 1 378,6 рублга етди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала