Сиёсат

Мирзиёев 5-6 декабрь кунлари давлат ташрифи билан Қозоғистонда бўлади

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишГорода мира. Нур-Султан
Города мира. Нур-Султан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.12.2021
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қозоғистонга боради.
ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 5-6 декабрь кунлари давлат ташрифи билан Қозоғистонда бўлади, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.
Шавкат Мирзиёев и Нурсултан Назарбаев провели встречу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.11.2021
Сиёсат
Мирзиёев ва Назарбоев ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилишди
Ташриф дастурига мувофиқ, Нур-Султон шаҳрида олий даражадаги учрашув ва музокаралар бўлиб ўтади, уларда биродар халқлар ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш йўллари кўриб чиқилади.
Сиёсий мулоқот ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, энг аввало, иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалий алоқалар ва аниқ кооперация лойиҳаларини илгари суриш, шунингдек, маданий-гуманитар алмашинув дастурларини фаоллаштиришнинг долзарб масалалари ҳам кун тартибига киритилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари халқаро масалалар юзасидан фикр алмашадилар ва минтақавий интеграциянинг асосий йўналишларини муҳокама қиладилар.
Саммит якунида салмоқли икки томонлама ҳужжатлар тўпламини имзолаш режалаштирилган.
Ташриф арафасида Нур-Султонда икки мамлакат етакчи компания ва тадбиркорлари иштирокида бизнес-форум ҳам ўтказилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала