Жамият

Ўзбекистон ЕОИИга аъзо бўлса, мигрантлар қандай имтиёзларга эга бўлади – рўйхат

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишРабочий на строительной площадке
Рабочий на строительной площадке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.12.2021
Евроосиё иқтисодий комиссияси Меҳнат миграцияси ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш департаменти директори Олтинай Омурбекова Ўзбекистон ЕОИИга қўшилса, республикадан келган мигрантлар қандай имтиёзларга эга бўлиши ҳақида айтди.
ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Янги ҳужжатлар қабул қилингандан кейин Россиядаги меҳнат мигрантлари ҳаётида нима ўзгаради. Евроосиё иқтисодий комиссиясининг (ЕИК) Меҳнат миграцияси ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш департаменти директори Олтинай Омурбекова Ўзбекистон ЕОИИга қўшилса, республикадан келган мигрантлар қандай имтиёзларга эга бўлиши ҳақида айтди.
Джамшид Кучкаров на Втором Евразийском конгрессе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.12.2021
Иқтисод
Ўзбекистон ва ЕОИИ: Қўчқоров ҳамкорликнинг энг устувор йўналишлари ҳақида
Унинг сўзларига кўра, фуқаролар ЕОИИга аъзо бўлган "бешлик"дан ташриф буюрувчиларга тегишли бўлган барча имтиёзларга эга бўлишади.
Омурбекова улардан энг муҳимларини санаб берди:
Миллий меҳнат бозорини ҳимоя қилиш бўйича квоталар бўлмаслиги, Россияда иш берувчи чет эл фуқароларини квота бўйича ишлашга жалб қилиш учун рухсатнома олиш тартиби жорий этилган.
Таълим олганлик ҳақида ҳужжатлари автоматик равишда тан олинади, 4та мутахассисликдан ташқари - фармацевтика, тиббиёт, юридик ва педагогика. Охирги иккитаси бўйича ўзгартиришлар ЕОИИ тўғрисидаги битимга қўшичалар киритиш тўғрисида ҳужжат тайёрланди. Эҳтимол, улар йил охиригача қабул қилинади.
Меҳнат қобилиятини йўқотиш ҳолатида мажбурий суғурта. Ишчилар қабул қилувчи давлат фуқаролари каби барча ижтимоий ҳимоя хизматларидан, жумладан, мигрантлар ва уларнинг оила аъзоларига бепул шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишдан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала