Туризм

Самарқанд 2023 йилда туризм бўйича нуфузли тадбирга мезбонлик қилади

© Sputnik / Сергей Пятаков / Фотобанкка ўтишМавзолей Гур-Эмир
Мавзолей Гур-Эмир - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.12.2021
Мадридда бўлиб ўтган UNWTOнинг 24-сессия доирасида овоз беришда 2023 йилда нуфузли анжуманни ўтказиш жойи сифатида Самарқанд шаҳри танланди.
ТОШКЕНТ, 3 дек - Sputnik. Жаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясининг 2023 йилда бўлиб ўтадиган 25-сессияси Самарқандда бўлиб ўтади, деб хабар қилди президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Бу ҳақида айни дамда Испаниянинг Мадрид шаҳрида бўлиб ўтаётган ўтаётган UNWTOнинг 24-сессия доирасида маълум бўлди. Ушбу тадбирдаги овоз бериш якунларига кўра, нуфузли анжуманни ўтказиш жойи сифатида Самарқанд шаҳри танланди, дейилган хабарда.
Маълумот учун, ташкилотнинг 2 ноябрь куни бўлиб ўтган мажлисида Ўзбекистоннинг UNWTOдаги доимий вакили Жаҳонгир Ғаниев 2023 йилда бўлиб ўтадиган UNWTO Бош ассамблеясининг 25-умумжаҳон анжуманини Самарқандда ўтказишни таклиф қилгани ҳақида хабар берган эдик. Ғаниев айтишига кўра, Ўзбекистон ҳукумати томонида Самарқандда замонавий инфратузилма яратиш, логистка масалалари ҳамда туризм секторини ривожлантириш бўйича катта ишлар амалга оширилмоқда.
Самарканд - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.11.2021
Туризм
Жаҳон туризм ташкилоти анжумани Самарқандда бўлиб ўтиши мумкин
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала