Аналитика

Евроосиё транспорт “қовирғаси” сиз ва биз учун: ЕОИИ савдо амбицияларининг сири нимада

© Sputnik / Asatur YesayantsФлаги стран участниц ЕАЭС, архивное фото
Флаги стран участниц ЕАЭС, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.12.2021
Москвада 2 декабр куни Иккинчи Евроосиё конгресси бўлиб ўтди. Унда иштирокчи мамлакатлар ташкилот ривожланиши истиқболларини муҳокама қилишди.
ТОШКЕНТ, 3 дек - Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи таҳлилий ҳисоботларига назар солганда, аввамломбор кўзга ялт этиб кўринадиган нарса – уларнинг ковид келтириб чиқарган инқироздан муваффақиятли тикланишидир.
Россия бош вазири Михаил Мишустиннинг сўзларига кўра, шу йилнинг январь ойида Евроосиё мамлакатлари орасида ўзаро савдо-сотиқ 33%га ошди. Евроосиё Тараққиёт банки таҳлилчилари асосан қўшни мамлакатлар билан ўзаро савдо – сотиқ эвазига 2022 йилда иштирокчи мамлакатлар ЯИМсининг 4,2%дан 6,2% ошишини прогноз қилмоқда.
Экспертлар сўзларига кўра, ҳамкорлик ва янги бозорларга чиқиш бўйича салоҳиятлар ҳали ҳамон катта. Албатта, ҳар бир давлатнинг ўз фаровонлик йўли бор, лекин ҳамкорликдан барча фойда кўришига ЕОИИ аъзоларининг барчаси ишонади.
Айтайлик, Арманистон учун Евроосиё иқтисодиёти ривожланишининг энг муҳим шарти савдода миллий валюталар улушини ошириш ҳисобланади.
"Бусиз интеграция тўлиқ бўлмайди. Барчамизда валюталар ўзгарувчан ва бугунги инфляция ҳолати ушбу стратегик вазифани амалга оширишга максимал даражада эътибор қаратишимиз кераклигини кўрсатмоқда. Чет эл капиталларга қарамлик – ахир бу жиддий харажатдир, аниқ айтганда – биз ўз товарларимиз учун нарх-наво шароитларини ёмонлаштирмоқдамиз" – дейди Арманистон бош вазири ўринбосари Мгер Григорян.
Унинг фикрича, тўғри ҳисоб-китоб тизими билан ЕОИИ валюталарни жамлаш имкониятига эга бўлади, бу эса Иттифоқ доирасидаги савдо ҳажмини оширишни рағбатлайди.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, иқтисодий интеграциянинг муҳим омили нафақат молиявий воситалар, балки яхши ишлайдиган логистикадир. Бюрократик тўсиқларнинг олиб ташланиши ЕОИИга аъзо давлатлар учун товарларни қўшни бозорларга етказиб беришни сезиларли даражада осонлаштирди. Хитойнинг "Бир камар - бир йўл" лойиҳаси билан биргаликда қўшимча транспорт инфратузилмасининг қурилиши юк ташишни тезлаштиради ва савдо-сотиқ истиқболларини янада кенгайтиради.
Евроосиё Тараққиёт Банки “Меридиана” хусусий автомобиль йўли учун кредит ажратиш ҳамда молиялаштиришни ташкиллаштиришга тайёр эканлигини бирдирди. Мазкур хусусий автомобиль йўли Россиядан бошланиб Қозоғистон чегараларидан Беларусгача ўтади, якуний йўналиш эса ЕОИИ мамлакатларини Хитой билан боғлайди.
Бундан ташқари, банк Евроосиё товар тарқатиш тармоғи концепциясини тақдим этди. Тармоқ- ЕОИИда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчидан чакана савдо тармоғигача бошқарув тизими. У фермерлар ва ишлаб чиқарувчилар, логистика компаниялари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш марказлари, дистрибьютерлар, ритейллар, фискал ва назорат органларини – соҳадаги барча тизимларни қамраб олади.
Таҳлилчилар прогнозига кўра, бу агросаноат мажмуасидаги савдо айланмасини 30% га ошириш ва 228 миллион аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш имконини беради. Мазкур ғоя ЕОИИ даги йирик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларидан бири – Қозоғистон томонидан аллақачон маъқулланган.
"Биз ЕОТБ ташаббусини олқишлаймиз. Улкан ҳудудимиз, логистика тизимининг паст даражада ривожланганлиги ва транспорт харажатларини камайтириш заруриятини ҳисобга олсак - бу ўта муҳим йўналиш. Бундан ташқари, пандемия туфайли таъминот занжирлари бузилмоқда ва озиқ-овқат тақчиллиги бор”, - дейди Қозоғистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Алихан Смаилов.
Маблағ яратиш ва тақсимлаш бўйича бизда аллақачон тажриба бор. Хитойнинг "Янги Ипак йўли" транспорт лойиҳасига қўшилиш учун инфратузилманинг катта қисми ЕОИИ мамлакатлари томонидан мустақил равишда қурилган.
Евроосиё банки бош иқтисодчиси Евгений Винокуровнинг сўзларига кўра, ХХР "Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой" лойиҳаларига нисбатан бироз совуқлашгани сабабли Пекин ушбу лойиҳа инфратузилмасига "бир цент ҳам, бир юань ҳам, бир тийин ҳам" сармоя киритмаган ва мамлакат марказий вилоятларидан контейнерлар экспорти учун субсидиялар билан кифояланган.
Бироқ, йўллар, омборлар ва марказларни яратишга сармоя киритган ЕОИИ мамлакатлари инфратузилмани ўзларининг интеграцион эҳтиёжларига мукаммал мослаштира олди.
Бундан ташқари, бундай кенг кўламли логистика тармоғини яратиш Михаил Мишустин таъбири билан айтганда, "Евросиёнинг транспорт қовирғаси" фақат ЕОИИ аъзоларигагина керак эмас.
Евроосиё транспорт лойиҳаси иқтисодий иттифоқнинг муҳим савдо ҳамкорлари бўлган, аммо унга ҳали қўшилмаган Тожикистон ва Ўзбекистон мамлакатлари учун бизнесни сезиларли даражада осонлаштиради.
Хусусан, Тошкент бундай ҳамкорликнинг барча афзалликларини аллақачон ҳис қилди ва ҳозирда ташкилотга тўлиқ аъзо бўлиш устида ишламоқда. Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоровнинг сўзларига кўра, ЕОИИ доирасидаги ҳамкорлик янги транспорт йўлакларини очади ва том маънода ўзбек савдосини денгизга олиб чиқади.
Кенг кўламли интеграция лойиҳасини нафақат Марказий Осиё давлатлари қўллаб-қувватламоқда, балки расмий Минск ҳам Хитойдан Европага йўл кўрсатувчи сарбон ролини ҳам ўз зиммасига олмоқчи.
“Биз ушбу транспорт “қовирғаси” таркибида 58 та логистика марказларини қуришга тайёрмиз ва Европа Иттифоқидан Хитой Ипак йўлигача бўлган йўлда логистика платформаси бўлишимиз керак”- дея таъкидлади Беларусь бош вазири ўринбосари Игорь Петришенко Евроосиё конгресси сессиясида.
Унинг сўзларига кўра, фақат маълум бир соҳадаги ички рақобатгина ЕОИИ мамлакатлари иқтисодиётини боғлаш учун ягона тўсиқ бўлиши мумкин.
“2025 йилгача ривожланиш стратегияси бўйича лойиҳалар рўйхатини шакллантираётганимизда, қўшимча такрорий ишлаб чиқариш қувватларини яратишга ҳожат йўқлигини таъкидлашиз керак. Албатта, рақобат бўлиши керак, бироқ бу рақобатни бизнинг қўшма маҳсулотимиз учинчи мамлакатларда яратиши лозим. Биз ЕОТБ дан экспорт молиявий кўмагида бошқа бозорларда ҳам ўрин эгаллашимиз керак”- деди Игорь Петришенко.
Ҳозирда Ўзбекистондан ташқари Молдова ва Куба ҳам ЕОИИда кузатувчи мақомига эга. Қолаверса, Тожикистон бир неча йилдан бери иттифоққа аъзо бўлишни кўриб чиқмоқда, бироқ ҳозирча қарор қабул қилгани йўқ.
Эҳтимол, ЕОТБнинг савдо ва логистикадаги режаларининг муваффақиятли амалга оширилиши - ҳозирча иккиланаётган мамлакатларнинг шубҳаларини йўққа чиқарса.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала