Жамият

Мия фаолиятини яхшиловчи энг яхши беш ичимлик

© Depositphotos / Oleg ZhukovКофе в чашке
Кофе в чашке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.12.2021
Кимёвий таблеткаларсиз, фақат табиий ичимликлар ёрдамида мия фаолиятини яхшилаши мумкинлиги ҳақида Sputnik мақоласида танишинг.
ТОШКЕНТ, 4 дек - Sputnik. Замонавий ҳаёт тарзида инсон мияси орқали ҳар куни катта ҳажмдаги ахборот ўтади. Уни нормал ўзлаштириш учун юқори концентрация ва фаол хотира талаб қилинади.
Айримлар ҳатто мия фаолиятини яхшилаш ва маҳсулдорликни ошириш учун кўпчилик турли биологик фаол қўшимчалар (БАД) ва "ақлли" таблеткала истеъмол қилади.
Лекин қўйидаги оддий табиий ичимликлар ҳам мия фаолиятини яхшилайди.

Қаҳва

Бугунги кунда кофе энг машҳур ичимликлардан бири ҳисобланади. Таркибидаги кофеин туфайли у мия самарадорлигини оширади. Олимлар узоқ вақтдан бери ушбу ингредиент миянинг фикр жамлаш ва хотирани қобилияти яхшилашини аниқлашган. Шунингдек, кофе Альцгеймер касаллиги хавфини камайтиради.
Фақат ҳар бир киши ўз организми учун қаҳванинг меёрини билиши ва белиганган миқдордан ошмаслиги керак. Кунига тўрт стакандан кўп эмас!

Кўк чой

Кўк чой таркибида қаҳвага қараганда камроқ кофеинга эга бўлсада, у ҳам диққатни жам қилиш ва организмни тетиклантирувчи ичимлик ҳисобланади. Бир пиёла кўк чой мия фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади ва турли касалликларга қарши курашади.

Чой қўзиқорини

Комбуча (комбуча) ҳам кам бўлмаган қимматли ичимлик ҳисобланади. У пробиотиклар деб аталадиган фойдали бактерияларни ўз ичига олади. Шунингдек, улар мия фаолиятини яхшилашга ёрдам беради. Комбучани ўзингиз тайёрлашингиз ёки махсус дўконларда харид қилишингиз мумкин.

Апельсин шарбати

Янги сиқилган апельсин шарбатида мия учун зарур бўлган жуда кўп С витамини мавжуд. Қон таркибида ушбу витамин миқдори юқори бўлган одамлар маълумотни эслаб қолишлари, шунингдек, чет тилларини яхши ўрганишлари исботланган.

Кефир

Кефир, камбуча каби, пробиётикларга бой. Бу ферментланган ичимлик мия фаолиятига ёрдам беради, шунингдек, инсон танасида муҳим бактерияларнинг кўпайишига ёрдам беради. Кефирни ёқтирмайдиганлар уни қўшимчаларсиз ичимлик йогурт билан алмаштиришлари мумкин. Унинг таркибида ферментлар ҳам бор.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала