Ҳодисалар

Андижон давлат университети 4-қаватидан тушиб кетган аёл ҳақида батафсил маълумот берилди

© Фото: Андижанский государственный университетАндижанский государственный университет
Андижанский государственный университет - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.12.2021
Ҳозир университетда қурилиш ишларини олиб бораётган корхона мансабдорларига нисбатан жиноий иш очилган.
ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Андижон давлат университети биносининг тўртинчи қаватидан йиғилишга борган аёл тушиб кетганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Университет маъмурияти бунга муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 4 декабрь куни соат 14:00 атрофида рўй берган. Ижтимоий-иқтисодиёт факультети талабалари ота-оналари учун ўтказилган мажлисга келган талабалардан бирининг келинойиси эҳтиётсизлик оқибатида тушиб кетган. У мажлисдан чиқиб, телефонда суҳбатлашмоқчи бўлган.
“Аёл телефонда суҳбатлашиш жараёнида қурилиш бўлаётган ҳудудни англатувчи белги ва тўсувчи тасмаларга аҳамият бермасдан зинапоя томонга юрган ва эътиборсизлик оқибатида тушиб кетган. Бунда қурилиш-таъмирлаш ишлар олиб борилаётган ҳудуд тўлиқ беркитиб қўйилмаганлиги, тўсиқ ленталарига эса эътибор бермаслиги ҳам сабаб бўлган”, - дейилган университет хабарида.
Фуқаро республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиалига олиб борилган ва унга биринчи ёрдам кўрсатилган. Хабарда аёл ҳомиладор бўлмагани таъкидланган.
Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, Андижон давлат университети биносидан йиқилган аёл оғир тан жароҳати олган.
Олиб борилган текшириш ҳаракатлари давомида олийгоҳ биносида таъмирлаш ишларини олиб бораётган “S.Haus” МЧЖ ишчилари зинапоя тўсиқларини олиб ташлаб, ишлашаётганлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан “S.Haus” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала