Иқтисод

Ўзбекистон ва Қозоғистон 5,9 миллиард долларлик шартнома ва битим имзолади

© Пресс-служба МИВТ Узбекистана Узбекистан и Казахстан подписали контракты на $5,9 млрд.
Узбекистан и Казахстан подписали контракты на $5,9 млрд. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.12.2021
Нур-Султонда Ўзбекистон-Қозоғистон бизнес-форуми ва Ўзбекистон-Қозоғистон Ишбилармонлар кенгашининг 4-йиғилиши бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон 5,9 миллиард долларлик савдо шартномалари ва икки томонлама битимлар имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳужжатлар Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Қозоғистон бизнес-форуми ва икки мамлакат ишбилармонлари Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши якунида имзоланди.
Тадбирда икки мамлакатнинг асосий вазирликлари, идоралари, тармоқ бирлашмалари, савдо-саноат палаталари, холдинг компаниялари раҳбарлари ва ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этган.
Икки мамлакат ҳукуматларининг Ўзбекистон ва Қозоғистон ишбилармонлари ўртасида қўшма инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш ва икки томонлама савдони фаоллаштириш борасида бевосита ҳамкорлик ўрнатиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича ҳамкорлик қилишга тайёрлиги қайд этилди.
Икки мамлакатнинг чегара ҳудудида Халқаро саноат кооперацияси маркази ташкил қилинади. Марказ зарур ишлаб чиқариш инфратузилмаси билан жиҳозланади. Унинг резидентлари ўзбекистонлик ва қозоғистонлик тадбиркорларини қўшма саноат корхоналарини ташкил этишга жалб қиладиган бир қатор имтиёз ва преференцияларга эга бўлади.
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.12.2021
Сиёсат
Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга ташрифи олдидан берган интервьюсида нима деди
Аввалроқ Туркистонда ўтказилган икки давлат ўртасидаги III минтақалараро ҳамкорлик форумида умумий қиймати 611,3 миллион долларлик 54 та инвестиция ва тижорат шартномаси имзолангани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала