Жамият

Россиядан Ўзбекистонга 8 та махсус поезд қатнови амалга оширилади – жадвал

© Sputnik / Сергей Пивоваров / Фотобанкка ўтишПосадка граждан Узбекистана на вывозной поезд
Посадка граждан Узбекистана на вывозной поезд - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.12.2021
Декабрь ойида ўзбекистонликлар саккизта махсус поезд қатнови билан мамлакатга қайтишлари мумкин.
ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Декабрь ойида “Волжский-Тошкент” йўналишида 483-сонли махсус йўловчи поездининг 8 та қатнови амалга оширилади, деб хабар қилмоқда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати.

Поездлар Волгоград шаҳри “Волжский” темир йўл вокзалидан 4, 6, 10, 13,17, 20, 24, 27 декабрь кунлари соат 20:57 да ҳаракатланади.

Мазкур поездга фақат бир томонга, яъни “Волжский-Тошкент” йўналишига чипталар сотилади. Чипталарни е-ticket.railway.uz сайтидан электрон тарзда харид қилиш мумкин. Чипта нархлари 1,6 миллион сўмдан бошланади.
Бу қатновлар пандемия даврида Россияда қолиб кетган ўзбекистонликларга мамлакатга қайтишлари учун қулайлик яратиш мақсадида йўлга қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойида Россиядан Ўзбекистонга бешта махсус поезд қатнови йўлга қўйилган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала