Жамият

Автомобиль тарихини қандай билиш мумкин

© Sputnik / Александр КряжевДиагностика автомобиля
Диагностика автомобиля - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.12.2021
Ўзбекистонда "Автомобил тарихи" дастури ишлаб чиқилади. Унда машинага оид маълумотларни ДХМ, ЯИДХП иловалари орқали билиб олиш мумкин бўлади.
ТОШКЕНТ, 6 дек – Sputnik. “Автомобил тарихи” маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
2022 йил 1 январдан бошлаб “автомобиль тарихи” маълумотларини шартномавий асосда Давлат хизматлари марказлари (ДХМ), Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) ёки веб-сайтлар ва уларнинг иловалари орқали аниқлаш бўйича давлат хизматини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
Автомобиль тарихи қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:
давлат рўйхатидан ўтказилган санаси;
юрган масофаси;
фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар тузилганлиги;
йўл-транспорт ҳодисаси содир этилганлиги
тақиқ мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
гаровда эканлиги ёки йўқлиги ва бошқалар.
“Автомобиль тарихи” дастурини ишга тушириш учун идоравий ахборот тизимлари, хусусан ИИВ (автомобиль тўғрисида маълумотлар), Адлия вазирлиги (шартномалар), Молия вазирлиги (суғурта), Транспорт вазирлиги (ташиш учун лицензия варақаси мавжудлиги) ахборот тизимлари интеграция қилинади.
Маъмурий регламент лойиҳасига асосан маълумотларни олиш учун ДХМда ёки ЯИДХП орқали ариза берилади, унинг асосида тегишли органга сўров юборилади.
Давлат хизмати ДХМ орқали кўрсатилгани учун БҲМнинг 20 фоизи, ЯИДХП орқали мустақил мурожаат қилинганда мазкур сумманинг 90 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Шахсга доир маълумотларнинг кафолатланишини таъминлаш мақсадида, маълумотларда мулк эгаси ҳақидаги шахсий маълумотлар, шунингдек тезкор-қидирув, мудофаа ва хавфсизликка оид автотранспорт воситаларига оид маълумотлар акс эттирилмайди.
Ушбу хизмат иккиламчи бозорда автомобил савдосида фирибгарлик ҳолатларининг олдини олишда ёрдам бериши айтилмоқда.
Теоретические и практические занятия в автошколе ДОСААФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.11.2021
Жамият
Йўл ҳаракати қоидаларига қандай ўзгартиришлар киритилади: ҳукумат қарори
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала