Болаларда ЎРВИ нега қайталайди

© Pixabay / Медицинский градусник и защитная маска, архивное фото
Медицинский градусник и защитная маска, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.12.2021
Oбуна бўлиш
Шифокор кичик ёшдаги ўғил-қизларнинг йилига 3-4 марта бундай вирусли касалликлар билан оғриши нормал ҳолат эканини қайд этди.
ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Тошкент педиатрия тиббиёт институти кафедра мудири Нигора Алиева болаларда учрайдиган ва қайталайдиган ўткир респиратор вирусли инфекция (ЎРВИ) касаллиги ҳақида маълумот берди.
ССВ маълумотларига кўра, мамлакатда ЎРВИ 5 ёшгача бўлган болаларда кўп учрамоқда. Улар орасида чақалоқлар ҳам кам эмас.
Шифокорнинг сўзларига кўра, бола тўғри овқатланиши, ўз вақтида ухлаши, жисмоний чиниқиши лозим. Шундагина иммунитет мустаҳкамланади.
Масалан, 1 ёшгача бўлган болалар ўзлари мустақил равишда жисмоний машқларни бажара олмайди. Демак, ота-оналари, тарбияловчилари уларни чиниқтириши зарур. Турли уқалаш муолажалари, яъни массаж ҳам бу жараёнда жуда фойдали. Боланинг танасида қон айланиш тизими фаолиятини яхшилайди.
Алиева кичик ёшдаги ўғил-қизларнинг йилига 3-4 марта бундай вирусли касалликлар билан оғриши нормал ҳолат эканини қайд этди. Аммо касалликка чалиниш сони эмас, тузалиш муддатига эътибор қаратиш керак. Хасталикдан сўнг асоратлар қолмаслиги асосий натижа.
Шифокорнинг айтишича, бемор болалар муолажаси давомли парваришни талаб қилади. Лекин баъзи ота-оналар фарзанди шифохонадан чиқиши билан уни боғчага, мактабга жўнатишади. Аҳоли гавжум жойларга, меҳмонга олиб боришади. Ваҳоланки, бундай пайтда ҳали организм тўлиқ тикланиб, аввалгидай қувватга қайтмаган бўлади.
Оқибатда ҳали тўлиқ қувватга кириб улгурмаган бола ташқи муҳитда янги вирусга дуч келиб, қайтадан касалланиб қолиши мумкин. Шундай экан, ўғил-қизларнинг хасталикни енгил даражада ўтказишида ота-оналари, яқинлари кўмаги ниҳоятда зарур. Бундай пайтда янада эътиборли бўлиш талаб этилади.
Ребенок с градусником, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.11.2021
Фарзанди ЎРВИ билан касалланган ота-оналар энг кўп қайси хатога йўл қўйишади
Янгиликлар лентаси
0