Ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берилди

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишОсенняя погода
Осенняя погода - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.12.2021
Oбуна бўлиш
Ҳафта охирида кунлари Эрондан илиқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +15...+17 даражагача кўтарилади.
ТОШКЕНТ, 6 дек – Sputnik. Бугун, 6 декабрь, республика ҳудуди бўйича қуруқ ва ўртача илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, ҳаво ҳарорати +9...+14 даража илиқ бўлади, деб хабар қилмоқда Ўзгидромет.
7 ва 8 декабрь кунлари Қозоғистон ҳудуди бўйича нисбатан совуқ ҳаво кириб келади, бу фақат Ўзбекистоннинг ҳарорат фонига таъсир қилади. Ушбу кунларда ҳарорат кечалари +0...+5 даража илиқ, кундуз кунлари +9...+14 даража илиқ атрофида сақланиб туради.
9 ва 10 декабрь кунлари Эрондан илиқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари +0...+5 даража илиқ, баъзи жойларда -2 даража совуққача атрофида бўлади. Кундуз кунлари +15...+17 даража илиққача кўтарилади.
8 декабрда шимолий туманларда, 9-10 декабрда Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Туман тушиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0