Дунёда

Ҳиндистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик бўйича қатор шартномалар имзолади

© Sputnik / Евгений Биятов / Фотобанкка ўтишПресс-конференция министра обороны Индии Р. Сингха
Пресс-конференция министра обороны Индии Р. Сингха - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.12.2021
Ҳиндистон Россия билан ҳарбий ҳамкорлик бўйича қатор шартномаларни имзолади.
ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Ҳиндистон Россия билан ҳарбий ҳамкорлик бўйича қатор шартномаларни имзолади, бу ҳақда Ҳиндистон мудофаа вазири Ражнатх Сингх россиялик ҳамкасби Сергей Шойгу билан учрашувдан сўнг ўзининг Twitter’даги микроблогида маълум қилди.
“Ўқ отиш қуроллари ва ҳарбий ҳамкорлик бўйича бир қатор битимлар/шартномалар/протоколлар имзоланганидан мамнунман”, - деб ёзди Сингх.
Ҳиндистон мудофаа вазирлиги раҳбарининг сўзларига кўра, мудофаа соҳасида ҳамкорлик бўйича музокаралар самарали ва мазмунли бўлди. Сингх, шунингдек, Ҳиндистон Россия билан стратегик шерикликни қадрлашини қайд этди.
Аввалроқ Россия мудофаа вазири генерал Сергей Шойгу Нью-Деҳлидаги Сушма Свараж саройида Ҳиндистон мудофаа вазири Ражнат Сингх билан учрашув ўтказганди.
Ташриф доирасида улар Россия ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлари Сергей Лавров ва Субраманжам Жайшанкар билан “2+2” форматидаги учрашувда иштирок этадилар.
Россия ТИВ маълумотларига кўра, икки давлат ташқи сиёсат ва мудофаа давлат тузилмалари раҳбарлари Осиё-Тинч океани минтақаси ва Марказий Осиёдаги вазият, Афғонистон ва Суриядаги вазиятни тартибга солиш, шунингдек, бу борада Шанхай ҳамкорлик ташкилоти платформаси ва Россия-Ҳиндистон-Хитой форматида ҳамкорликни муҳокама қиладилар.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала