Метрода тиғиз пайтларда оралиқ интерваллар қисқартирилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровСтанция метро в Ташкенте
Станция метро в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.12.2021
Oбуна бўлиш
Тирбандликларни олдини олиш, поездлар ҳаракати оралиқ интервалларини қисқартириш мақсадида поездлар ҳаракати жадвали қайта кўриб чиқилади.
ТОШКЕНТ, 6 дек – Sputnik. Тошкент метросининг барча йўналишларида тиғиз пайтларда оралиқ интерваллар қисқартирилади. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК раҳбари Раҳмонбек Усмонов ўтказган йиғилишда маълум қилинди.
Йиғилиш давомида бир қатор масалалар топшириқ сифатида масъуллар зиммасига юклатилган.
“Хусусан, тирбандликларни олдини олиш, йўловчиларга қулайлик яратиш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, поездлар ҳаракати оралиқ интервалларини қисқартириш мақсадида поездлар ҳаракати жадвали қайта кўриб чиқилади”, - дейилган хабарда.
Қайд этилишича, метрополитен барча йўналишларда тиғиз пайтларда оралиқ интервалларини максимал даражада қисқартириш ва барча имкониятлардан фойдаланган ҳолда қўшимча ҳаракат таркиблари сони кўпайтирилади.
Станция с временным названием Икинчи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.11.2021
Тошкентда яна бир неча янги метро бекатлари қурилади - Мирзиёев
Янгиликлар лентаси
0