Сиёсат

Мирзиёев ва Тоқаев иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги декларацияга имзо чекди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев и Касым-Жомарт Токаев подписали декларацию о союзнических отношениях
Шавкат Мирзиёев и Касым-Жомарт Токаев подписали декларацию о союзнических отношениях - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.12.2021
Ташриф доирасида Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлигининг деярли барча йўналишларини қамраб олган 22 та ҳужжат имзоланди.
ТОШКЕНТ, 6 дек – Sputnik. Нур-Султон шаҳридаги Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчиларининг самарали музокаралардан сўнг ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Президент Шавкат Мирзиёев ва президент Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги декларацияга имзо чекишди.
Ҳужжатда икки қардош халқларнинг ҳаётий муҳим ва узоқ муддатли миллий манфаатлари, кўп қиррали шериклик салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш мақсади ўз ифодасини топган.
Маросимда имзоланган яна бир муҳим ҳужжат яқин 5 йилда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги товар айирбошлашни 10 миллиардга етказиш бўйича Амалий ҳаракатлар режасидир. Унда икки мамлакат тармоқлари ва ҳудудлари учун қулай шароитлар яратиш кўзда тутилган.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев и Касым-Жомарт Токаев подписали Декларацию о союзнических отношениях между Республикой Узбекистан и Республикой Казахстан
Шавкат Мирзиёев и Касым-Жомарт Токаев подписали Декларацию о союзнических отношениях между Республикой Узбекистан и Республикой Казахстан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.12.2021
Шавкат Мирзиёев и Касым-Жомарт Токаев подписали Декларацию о союзнических отношениях между Республикой Узбекистан и Республикой Казахстан
Давлат раҳбарлари ҳузурида ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланди.
Божхона, фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бартараф этиш, фазовий маконни тадқиқ этиш ва ундан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳасига доир ҳамда “Марказий Осиё” саноат кооперацияси халқаро марказини ташкил этиш тўғрисидаги битимлар шулар жумласидан.
Шунингдек, савдо, инвестициялар, энергетика, транспорт коммуникациялари, суд-экспертлик фаолияти, мудофаа, бандлик ва фан соҳаларида ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича тегишли ҳужжатларга имзо чекилди.
Тошкент ва Туркистон вилоятлари, Тошкент ва Нур-Султон шаҳарлари, Навоий ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича 2022-2023 йилларга мўлжалланган “йўл харита”лари қабул қилинди.
Кўп қиррали Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлигининг деярли барча йўналишларини қамраб олган 22 та ҳужжат имзоланди.

“Ушбу ташриф доирасида салмоқли ҳужжатлар тўпламини имзоладик. Ишончимиз ва шериклигимиз жуда юксак даражага чиққанидан, биргаликда ҳаракат қилиб, ҳар томонлама кўмакдош бўлишга тайёр эканимиздан далолат берувчи Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги декларация улар орасида энг асосийси. Биз икки қардош халқларнинг равнақи йўлида кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ва кенг кўламли ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг қатъий тарафдоримиз, - деди Мирзиёев ОАВ вакиллари учун брифинг ўтказилган брифингда.

Давлат раҳбари Қозоғистон президентини ўзига қулай вақтда ташриф билан Ўзбекистонга келишга таклиф қилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев и Касым-Жомарт Токаев подписали Декларацию о союзнических отношениях между Республикой Узбекистан и Республикой Казахстан
Шавкат Мирзиёев и Касым-Жомарт Токаев подписали Декларацию о союзнических отношениях между Республикой Узбекистан и Республикой Казахстан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.12.2021
Шавкат Мирзиёев и Касым-Жомарт Токаев подписали Декларацию о союзнических отношениях между Республикой Узбекистан и Республикой Казахстан
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала