Дунёда

Россия Тожикистондаги ҳарбий базасини модернизация қилинган танклар билан кучайтирди

© Sputnik / Павел Бедняков / Фотобанкка ўтишВоеннослужащий у танка Т-72
Военнослужащий у танка Т-72 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.12.2021
Россиянинг Тожикистондаги ҳарбий базаси янги танклар билан кучайтирилди
ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Россиянинг Тожикистондаги ҳарбий базаси модернизация қилинган танклар билан кучайтирилди.
“6 декабр куни Россия ҳарбий базасини қайта жиҳозлаш учун модернизация қилинган 30 дона Т-72Б3М танки жўнатилди”, — дейилган Россия Мудофаа вазирлиги баёнотида.
Т-72Б3М танки янги двигател, пассив ва фаол ҳимоя комплекси, шунингдек, “Сосна-У” кўп каналли тепловизор мосламаси билан жиҳозланди. Бундан ташқари, 125 мм қурол ва баллистика яхшиланди ва ўқ отиш ресурслари оширилди, жанговар машина командирининг панорамали нишонга олиш қурилмаси ўрнатилди.
Аввалроқ Афғонистондаги вазият фонида Россиянинг Тожикистондаги ҳарбий базасига “Корнет” танкга қарши тизимлари олиб келинди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала