Садир Жапаров 2020 йилда неча пул ишлаб топди

© Пресс-служба президента Киргизии / Медиабанкка ўтишПрезидент Кыргызской Республики Садыр Жапаров
Президент Кыргызской Республики Садыр Жапаров  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.12.2021
Oбуна бўлиш
Қирғизистон Солиқ хизмати мамлакат президенти Садир Жапаров 2020 йилда қанча пул ишлаб топганини очиқлади.
ТОШКЕНТ, 6 дек – Sputnik. Қирғизистон Солиқ хизмати мамлакат президенти Садир Жапаровнинг 2020 йил учун даромадлари ва харажатлари ҳақидаги маълумотларни тақдим этди.
Ҳужжатда Жапаров бош вазир сифатида кўрсатилган. Эслатиб ўтамиз, у ўтган йил октябрида ҳукумат раҳбари бўлган эди, собиқ президент Сооронбай Жээнбеков истеъфосидан кейин президент вазифаларини бажаришни бошлади. 2021 йил январида эса Қирғизистон президенти этиб сайланди.
Декларацияга кўра, 2020 йилда Садир Жапаров 247 минг 953 сом (қарийб 3 минг доллар) ишлаб топган.
Шунингдек, у умумий майдони 6 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасига эгалик қилади. Президентнинг кўчмас мулки ва автомобили йўқ.
Жапаров қариндошларининг майдони 50,7 ва 389 квадрат метр бўлган иккита уйи ва майдони 17,2 квадрат метр гаражи бор. Қолаверса, унинг қариндошлари "Умут булаги" жамоат жамғармаси таъсисчиларидир.
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.05.2021
Солиқчилар даромадлар декларациясини топширади
Янгиликлар лентаси
0