Тошкентнинг икки туманида иссиқлик таъминоти вақтинча бўлмайди

© pexels/furkanfdemirБатарея
Батарея - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.12.2021
Oбуна бўлиш
Тармоқлардаги авария сабаб Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларидаги айрим хонадонлар иссиқлик таъминотисиз қолади.
ТОШКЕНТ, 6 дек – Sputnik. Тошкент шаҳрининг Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларидаги айрим ҳудудларда тармоқлардаги авария сабаб иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда "Тошиссиққуввати" хабар бермоқда.
6 декабрь соат 10:00 дан 17:00 гача қуйидаги манзилларда иссиқлик таъминоти бўлмайди:
Олмазор тумани:
Фаробий, Мирзо Ғолиб, Қамарнисо, Шифокорлар, Г.Каримов, Хўжаев кўчалари;
ТошМИ, Шифокорлар шаҳарчаси, ЎзМУ, ТошПИ, Г-30, Олимпия, Чимбой, Бешқўр-он-1,2,3,4, Мухбир, Қора қамиш 2/4 мавзелари.
Шайхонтоҳур тумани:
Фаробий кўчаси;
Жарариқ, Белтепа, Ибн Сино-1,2 мавзеларида.
Аварияни тиклаш ишларига 20 кишидан иборат авария тиклаш гуруҳи жалб этилган. Иссиқлик таъминоти тез орада қайта тикланиши таъкидланган.
Янгиликлар лентаси
0