Жамият

Йўловчи ташиш йўналишлари бўйича очиқ тендерлар – ҳукумат қарори

© Sputnik / Рамиз БахтияровАвтомобильное движение в городе
Автомобильное движение в городе  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.12.2021
Йўловчи ташиш йўналишларини очиқ тендерлар орқали бириктириш бўйича электрон тизим тест режимида жорий этилади.
ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. “Автомобиль транспортида йўловчи ташиш йўналишлари бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 январдан 1 мартгача йўловчи ташиш йўналишларини очиқ тендерлар орқали бириктириш бўйича электрон тизим тест режимида жорий этилади.
Первый дом для переселения по программе реновации в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.12.2021
Жамият
Уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш тартиби белгиланди
2022 йил 1 мартдан шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини бириктириш юзасидан очиқ тендерлар фақат электрон тизим орқали ўтказилади.
Қарор билан тендерни ўтказиш тартибига оид низом тасдиқланди.
Низомда тендер таклифларига қўйиладиган талаблар, ғолибларни аниқлаш, шартнома тузиш ва бошқа қоидалар белгиланди.
2022 йил 1 июлгача ҳудудларда жамоат транспортини ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала