Жамият

Балиқ ёғи қандай касалликлардан ҳимоя қилади

CC0 / Pixabay / Банка с жирорастворимыми витаминами
Банка с жирорастворимыми витаминами  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.12.2021
Омега – 3 кўп тўйинган ёғли кислоталари нафақат балиқ ёғида, балки исмалоқ, ёнғоқ, ловия, зиғир ва хантал ёғи каби маҳсулотларда ҳам бор.
ТОШКЕНТ, 7 дек – Sputnik. Балиқ ёғи қондаги ёғ миқдорини камайтиради, қон босими ва юрак тезлигини кам миқдорда пасайтиради, қон ивишини яхшилайди. Балиқ ёғи таркибидаги Омега-3 тўйинмаган ёғли кислоталар эса яллиғланишга қарши таъсирга эга. Шу сабаб, балиқ ёғи ревматоид артритдан азият чекаётган одамларга тавсия этилади.
Бироқ, врач-терапевт Георгий Сапегонинг Sputnik радиосига берган интервьюсида таъкидлашича, балиқ ёғи иммунитетни кўтарадиган кучли восита эмас. Аммо, ушбу маҳсулотнинг яллиғланишга қарши таъсири инфекцион касалликларни енгишда ёрдам беради.
“Мен балиқ ёғининг инфекцияларга чидамлиликни сезиларли даражада оширади деб ўйламайман, аммо у ўпкада яллиғланиш келиб чиқишини камайтиради"- деди Сапего.
Биз ҳозирги кунларда истеъмол қилаётган ушбу маҳсулот ҳарорати совуқ денгиз балиқларининг гўштларидан олинади, махсус тарзда қайта ишланади ва олинган ёғ изоляция қилинади. Авваллари болаларга қошиқда берилган балиқ ёғи эса семиз балиқларнинг жигаридан олинган.
Омега – 3 кўп тўйинган ёғли кислоталар нафақат балиқ ёғида, балки исмалоқ, ёнғоқ, ловия, зиғир ва хантал ёғи каби маҳсулотларда ҳам бор.
Инсон организми учун фойдали бу модданинг яна бир таркиби- биологик фаол озиқ-овқат қўшимчалари. Бироқ, уларни суистеъмол қилмаслик лозим.
“Муаммо шундаки, ёғ таркибидаги қўшимчалар таркибини олдиндан айтиб бўлмайди. Озиқ-овқат қўшимчаларидаги токсинларни назорат қилиб бўлмайди. Бир кунда тўрт граммдан кўп бўлмаган Омега 3 кўп тўйинган кислоталарни истеъмол қилиш тавсия қилинади. Шунда зарарли токсинлардан заҳарланиш эҳтимоли пасаяди” - дейди мутахассис
Чай - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.12.2021
Жамият
Қандай чой зарарли - мутахассис изоҳи
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала