Дунёда

БАА жума кунини иш куни этиб белгилаган биринчи мусулмон давлат бўлди

© Sputnik / Владимир Вяткин / Фотобанкка ўтишГорода мира. Дубай
Города мира. Дубай - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.12.2021
Бирлашган Араб Амирликларида жума - дам олиш куни ҳисобланмайди.
ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. БАА жума кунини иш куни этиб белгилаган биринчи мусулмон давлат бўлди, деб хабар берди маҳаллий WAM ахборот агентлиги.
Мусулмонлар учун жума куни муқаддас кун бўлиб, кўпгина мусулмон мамлакатларида ҳафтанинг бу куни дам олиш куни ҳисобланади ва иш ҳафтаси якшанба кунидан бошланади.
"Ҳафта ичида дам олиш кунлари ярим кунга узайтирилди, ҳафталик дам олиш кунлари шанба ва якшанба, шунингдек жума куни иш кунининг ярми. Жума куни расмий иш вақти тўрт ярим соат, соат 7:30 дан 12:00 гача”, - дейилади хабарда.
Шу билан бирга БАА ҳукумати масжидларда жума намозлари маҳаллий вақт билан соат 13:15да бошланишини маълум қилди. Одатда жума намози соат 11:00 да бошланади ва 13:00да тугайди.
Давлат идораларида ишлайдиган кишилар жума куни масофадан туриб ишлашлари мумкин.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала