Ҳодисалар

Деновдаги портлаш оқибатида тўққиз киши жароҳатланди - видео

© UnsplashПожарный, иллюстративное фото
Пожарный, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.12.2021
Ҳодиса жойига бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигидаги Ҳукумат комиссияси сафарбар этилган.
ТОШКЕНТ, 7 дек – Sputnik. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сурхондарё вилояти Денов шаҳридаги савдо мажмуасида юзага келган чақнаш юзасидан расмий маълумот берди.
Вазирлик хабарига кўра, ҳодиса 7 декабрь куни соат 03:57 да шаҳарнинг Мустақиллик кўчасидаги 2 қаватли “Инденим” савдо мажмуаси рўй берган. Чақнаш натижасида савдо мажмуаси биноси деворлари қулаб тушган.
Ёнғин-қутқарув бўлинмалари соат 04:02 воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни соат 04:25 да ўчирган.
Портлаш оқибатида 9 нафар фуқаро тан жароҳати олган бўлиб, улар шаҳар шифохонасига ётқизилган.
Ҳодиса жойига Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигидаги Ҳукумат комиссияси сафарбар этилган.
Ҳукумат комиссияси таркибига ИИВ, ФВВ, Миллий Гвардия, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа идоралар вакиллари киритилган.
Дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала