Миграция

Мигрантлар ва биометрик маълумотлар: Тергов қўмитаси ИИВ таклифини қўллаб-қувватлади

© Sputnik / Вадим Жернов / Фотобанкка ўтишРабота сканера отпечатков пальцев
Работа сканера отпечатков пальцев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.12.2021
Россия Тергов қўмитаси мигрантлардан такрорий биометрик маълумотларини олишни қўллаб-қувватлади.
ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Россия Тергов қўмитаси ИИВнинг мигрантлар қайта дактилоскопиядан ўтишни жорий этиш ташаббусини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда идоранинг расмий вакили Светлана Петренко маълум қилди.
Таклифга кўра, Россияга узоқ муддатга келиб, кейинчалик ташқи кўринишини ўзгартирган, татуировка қилган ёки қўл-оёқларини йўқотган мигрантлар яна бармоқ излари ва суратга олишдан ўтиши керак бўлади.
Сбор биометрических данных. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.12.2021
Миграция
Россия ИИВ мигрантларни бармоқ изларини қайта топширишга юборишни таклиф қилди
Петренконинг сўзларига кўра, бундай чора Россиядаги хорижликлар ўртасидаги жиноятчиликни камайтириш, шунингдек, тергов жараёнини тезлаштиришга ёрдам беради.
Таъкидланишича, 2021 йилда Россия Федерациясида мигрантлар томонидан содир этилган ўғирлик, қотиллик ва бошқа ноқонуний ҳаракатлар сони 2020 йилга нисбатан ошди.
“Тергов қўмитаси раиси яқинда айтиб ўтган мигрантлар томонидан ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг кўпайишининг салбий тенденцияси таъсирчан чора-тадбирлар ва қарорлар қабул қилишни талаб қилмоқда”, - деди Петренко.
Эслатиб ўтамиз, 29 декабрдан бошлаб Россияга 90 кундан ортиқ муддатга келган мигрантлар мажбурий дактиласкопиядан (бармоқ излари ва суратга тушиш) ўтказилади.
Беларус фуқаролари, олти ёш тўлмаган болалар, дипломатлар ва уларнинг оила аъзолари бу процедуралардан озод қилинади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала