Сиёсат

Нур-Султонда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаВ Нур-Султане открыли посольство Узбекистана
В Нур-Султане открыли посольство Узбекистана  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.12.2021
ТОШКЕНТ, 7 дек - Sputnik. Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга ташрифи доирасида Нур-Султон шаҳрида Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилиш маросими бўлиб ўтди.
Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Қасим-Жомарт Тоқаев рамзий боғични кесиб, янги бинони тантанали равишда очдилар. Икки мамлакатнинг давлат мадҳиялари янгради.
© Пресс-служба президента УзбекистанаВ Нур-Султане открыли посольство Узбекистана
В Нур-Султане открыли посольство Узбекистана  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.12.2021
В Нур-Султане открыли посольство Узбекистана
Шундан сўнг президентлар элчихонада яратилган шароитлар билан танишди.
Элчихонасининг янги, замонавий биноси ўзбекистонлик қурувчилар томонидан барпо этилган, унинг хоналари миллий услубда безатилган. Дипломатик ваколатхона ҳудудида асосий бино, консуллик бўлими, ходимлар учун уй, дипломатик миссия раҳбарининг қароргоҳи, болалар ва спорт майдончалари жойлашган. Шунингдек элчихонада музокара хоналари, анжуманлар зали ва кутубхона ҳам бор.
Элчихонала онлайн музокаралар ўтказиш, консуллик фаолияти учун “электрон навбат” тизими ўрнатилган ва бу ерга келувчилар маълумотларни интерфаол тарзда олиш имкониятига эга. Алоҳида эҳтиёжли одамлар учун ҳам зарур шароитлар яратилган.
© Пресс-служба президента УзбекистанаВ Нур-Султане открыли посольство Узбекистана
В Нур-Султане открыли посольство Узбекистана  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.12.2021
В Нур-Султане открыли посольство Узбекистана
Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев элчихонанинг Фахрий меҳмонлар китобида қайд ёзиб қолдирдилар.
© Пресс-служба президента УзбекистанаВ Нур-Султане открыли посольство Узбекистана
В Нур-Султане открыли посольство Узбекистана  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.12.2021
В Нур-Султане открыли посольство Узбекистана
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала