Ўлимни қайд қилиш билан боғлиқ композит давлат хизматлари – ҳукумат қарори

© Пресс-служба Министерства юстиции УзбекистанаВ Мирзачульском районе Узбекистана открылся центр госуслуг
В Мирзачульском районе Узбекистана открылся центр госуслуг - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.12.2021
Oбуна бўлиш
Лойиҳа билан Ўлимни қайд қилиш билан боғлиқ композит давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланмоқда.
ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. “Ўлимни қайд қилиш билан боғлиқ
композит давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди.
Давлат хизматлари агентлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг “Ўлимни қайд қилиш билан боғлиқ композит давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Женщина закрывает лицо - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.12.2021
Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишга оид қонун тайёрланди
Лойиҳа билан Ўлимни қайд қилиш билан боғлиқ композит давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланмоқда.
Соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан ўлим ҳақида тиббий гувоҳнома бериш тартиби бекор қилиниб, фақат электрон тизим орқали ўлим ҳақида тиббий маълумотнома шакллантириш тартиби жорий этилмоқда.
2022 йил 1 январдан Тошкент шаҳрида, 2022 йил 1 июлдан эса бутун республика ҳудудида тиббиёт муассасалари томонидан ўлим ҳақида тиббий гувоҳнома бериш тартиби бекор қилиниб, фақат электрон тизим орқали ўлим ҳақида тиббий маълумотнома шакллантириш тартиби жорий этилади”, - дейилган ҳужжатда.
Бюрократик тўсиқларнинг олдини олиш ва фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида ФҲДЁ органлари томонидан бериладиган QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган маълумотномалар ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномага тенглаштирилмоқда ҳамда бу маълумотномаларни давлат органлари, корхона, муассаса ва ташкилотлар томонидан қабул қилишни рад этиши тақиқланмоқда.
Ўлим ҳақида тиббий маълумотнома бериш, ўлимни қайд қилиш, вафот этган шахсни дафн қилиш учун қабристонга маълумотнома бериш ва дафн этиш учун нафақа бериш бўйича композит давлат хизматлари жорий этилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0