Жамият

Олтита хусусий бандлик агентлигининг лицензияси вақтинча тўхтатилди – рўйхат

© Sputnik / Александр Демьянчук / Фотобанкка ўтиш"Ярмарка вакансий"
Ярмарка вакансий - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.12.2021
Улар фаолияти Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш жамғармасидаги маблағларни захира сифатида тўлдирмагани сабабли тўхтатилган.
ТОШКЕНТ, 7 дек – Sputnik. Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг тегишли қарорлари 6 та хусусий бандлик агентлигининг лицензияси вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қуйидаги хусусий бандлик агентликларининг лицензиялари 10 кун муддатга вақтинча тўхтатилди:
“Mirai recruitment”;
“Reiwa”;
“Turon world cooperation”;
“Priority international”;
“Specialist group”;
“Jyonan-staff Business”.
Улар фаолияти Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш жамғармасида БҲМнинг 8500 баравари миқдоридаги (2,295 млрд сўм) маблағларни захира сифатида тўлдирмагани сабабли тўхтатилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала