Маданият

Ўзбек фильми “Оскар”га даъвогарлик қилмоқда - видео

© AP Photo /Chris PizzelloМакеты статуэток Оскар
Макеты статуэток Оскар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.12.2021
“Фариданинг икки минг қўшиғи” фильми “Оскар” мукофоти учун даъвогарлар рўйхатига киритилди.
ТОШКЕНТ, 7 дек – Sputnik. “Фариданинг икки минг қўшиғи” фильми “Оскар” мукофотига даъвогарлар рўйхатига киритилди.
Ўзбек фильми “Энг яхши хорижий фильм” номинациясидаги даъвогарларнинг лонг-листига киритилган. Ўзбекистондан ташқари яна 93 та мамлакат ўз фильмларини тақдим этган.
Аввалроқ Ўзбекистон Оскар қўмитаси бу йилги нуфузли “Оскар” мукофотига “Фариданинг икки минг қўшиғи” фильмини тавсия этган эди.
Фильм “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан "Fox music cinema" студияси томонидан суратга олинган. Сценарий муаллифи ва режиссёр Ёлқин Тўйчиев.
“Фариданинг икки минг қўшиғи” фильмида ўтган асрнинг бошларида Туркистонда юз берган сиёсий воқеаларнинг шу юрт аҳолисига кўрсатган таъсири бир оила мисолида очиб берилади. Юз бераётган воқеа-ҳодисаларга эътибор бермай, одамлардан нарида уч нафар хотини билан умргузаронлик қилаётган Комил тўртинчи бор уйланади. Янги аёлнинг оилага кириб келиши билан боғлиқ баъзи можаролар ва ҳудуддаги сиёсий аҳвол хонадоннинг пароканда бўлишига сабаб бўлади.
Аввалроқ “Фариданинг икки минг қўшиғи” фильми “The snow leopard award” мукофотига лойиқ кўрилган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала