Жамият

Ўзбекистонга олиб келинган вакцина миқдори эмланувчилар сонидан 2 баравар ошди

© Пресс-служба Минздрава РУзДоставлена очередная партия вакцины ZF-UZ-VAC2001
Доставлена очередная партия вакцины ZF-UZ-VAC2001  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.12.2021
Бугунги кунда Ўзбекистонда дунёнинг олтита етакчи компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган вакциналар билан эмланиш имокни бор.
Т️ОШКЕНТ, 7 дек - Sputnik. Ўзбекистонга олиб келинган вакциналар умумий сони 43 миллиондан ошди, деб хабар қилмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Эслатиб ўтамиз, Корнавирусга қарши кураш штаби аъзоси, Санитар-эпидемиологик осойишталик хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков бироз олдин Ўзбекистонда 18 ёшдан юқори бўлган эмланувчилар сони 21 455 214 нафар кишини ташкил қилади деб маълум қилган эди.
Бугунги кунда Ўзбекистонга олиб келинган ва ишлаб чиқарилган жами вакциналар 43 107 478 дозани ташкил қилмоқда, - дейилган хабарда.
Улардан 32 431 838 дозаси ZF-UZ-VAC2001, 3 000 060 дозаси Moderna, 2 316 600 дозаси Pfizer/BioNTech, 2 254 480 дозаси AstraZeneca, 1 976 000 дозаси Sinovac ва 1 128 500 дозаси "Sputnik V" вакциналаридир.
Ушбу вакциналардан 34 874 583 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилган. Ундан 1-босқич эмланганлар 17 917 259 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 11 209 081 нафарни, ва 3-босқич эмланганлар 5 748 243 нафарни ташкил қилди.
Ундан ташқари Ўзбекистонда 467 680 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала