Тошкент метросида 13 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркакка жазо тайинланди

© pexels/EKATERINA BOLOVTSOVAМолоток судьи
Молоток судьи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.12.2021
Oбуна бўлиш
Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди метро вагонида 13 ёшли қизга ножўя ҳаракатлар қилган шахсни айбли деб топди.
ТОШКЕНТ, 7 дек – Sputnik. Тошкент шаҳри “Олмазор” метро бекатида 13 ёшли қизга нисбатан беҳаё ҳаракатлар қилган шахс устидан суд бўлиб ўтди.
Тошкент шаҳар судлари матбуот хизматининг хабар беришича, ёпиқ суд жараёни бўйича суд ҳукми эълон қилинган.
Эълон қилинган суд ҳукмига кўра, айбланувчи К.Ш. (1989 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) Жиноят кодексининг 129-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган.
Унга иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромадига ушланган ҳолда 2 йил аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган. Жиноят кодексининг 62-моддаси (ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки уй қамоғи вақтини ҳисобга олиш қоидалари) тартибида узил-кесил ўташ учун 1 йил 10 ой 21 кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қолдирилди.
Указатели станций сергелийской линии Ташкентского метрополитена - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2021
Тошкент метросида 13 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак қидирилмоқда
Аввалроқ Тошкент метросида вояга етмаган қизга тегажоғлик қилганликда гумон қилинаётган шахс қўлга олингани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0